RU

Последние новости

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Вадим Абрамов: “Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз” Новости

Вадим Абрамов: “Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қисқа таътилдан сўнг, кечадан яна машғулотларга киришди.

Биринчи кун футболчилар тикланиш машқларини бажаришган бўлса, бугун тўп билан муомалада бўлишди ва одатдагидек ўйинни шакллантириш устида ишлашди. Клубни аввал хабар берилганидек Мурод Холмуҳаммедов тарк этган, легионерлар ҳозирча шу ерда. Шунингдек, олимпия терма жамоаси билан Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган беш футболчи Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов тўлиқ тартибда шуғулланишди. “Ал Завра” билан баҳсда жароҳат олган туркманистонлик легионер Селим Нўрмурадов индивидуал тарзда машқларни бажарди. Қувноқ кайфиятда ўтган “қалдирғочлар”нинг навбатдаги машғулотидан кейин бош мураббий Вадим Абрамовдан сайтимиз учун интервью олдик.

“Биз учун омадсиз ўтган ўйиндан кейин яна машғулотларни бошладик. "Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз”, - дея гап бошлади Вадим Карленович.

- Тўғриси, январь ойи клубларимиз учун ҳам, олимпия терма жамоамиз учун ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бундай шароитда уларни руҳиятини ва кайфиятини кўтариш қийин бўлиши табиий...

- Бу футбол. Яхшиси мағлубиятларни тезроқ унутишимиз ва янги мавсумга ҳозирликни давом эттиришимиз керак. Ғалаба ва мағлубият ҳамиша бирга юради.

- Матбуот анжуманида агар гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоани тарк этади деган эдингиз. Кўряпмизки улар билан ҳали ҳайрлашилгани йўқ...

- Ҳа айтгандим. Кўрамиз уларни маҳаллий футболчилар билан солиштирамиз. Легионерлар жамоамизда қолишни истайдими, йўқми? Бизнинг ўзимизга яраша талабларимиз бор.



- Кейинги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни бошлайди. Кенгайтирилган таркибдан ўтган ой Осиё чемпионатида қатнашган футболчилар ҳам жой оладими? Кўз остингизга олиб қўйган ўйинчилар борми терма жамоага муносиб?

- Яқин кунларда таркибни эълон қиламиз. Албатта, олимпия терма жамоаси аъзолари ҳам чақирилади. Боиси, улар миллий жамоага мослашишлари лозим. Улар термамизнинг келажаги. Гарчи Олимпиадага чиқа олишмаган бўлишса ҳам юқори даражадаги футболчилар етарли. Беларусь билан беллашув фойдадан ҳоли бўлмаслиги аниқ.

- ФИФА кунлари доирасида ўтказилмаётганини инобатга олсак, демак мазкур йиғинда фақат маҳаллий футболчилар қатнашади...

- Ҳа. Хорижда ўйнаётган футболчиларни жалб қила олмаймиз. Легионерлар кейинги йиғинда қўшилади.

- Қишки трансферлар ойнасида жиддий ўзгаришлар бўлди. “Бунёдкор”нинг муҳим фигураларидан Жавоҳир Қаҳрамонов, Санжар Турсунов, Хуршид Ғиёсов бошқа клубларга йўл олди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Оддий қарайман. Улар қаер яхшироқ бўлса ўша клубга кетишди. Ҳаёт давом этади. Батафсил муҳокама қилмоқчи эмасман. Умуман олганда янги қўшилган футболчилар ўзларини астойдил кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика