RU

Последние новости

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  0 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  8 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Вадим Абрамов: "Лига кубоги яхши мусобақа, лекин..." Новости

Вадим Абрамов: "Лига кубоги яхши мусобақа, лекин..."

Ўзбекистон Лига кубоги 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун камроқ майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Менимча натижа адолатли. Биринчи бўлиб гол ўтказганимизга қарамай йигитлар характер кўрсатишди ва ғалаба қозонди.

Лига Кубоги яхши мусобақа. Шунчаки ушбу ўйинлар ёзда, Суперлига танаффусига тўғри келиб қолгани ноқулайлик туғдирди холос. Мусобақада олти ўзгариш қилиш ҳақида ўйлашганди. Менга қолса танаффусда 3 нафар ўзгариш ва қолган 3 ўзгаришни ўйин пайтида амалга оширилса яхши эди. 

Албатта трансферлар ойнаси вақтида ўзгаришлар бўлади. Қайсидир ўйинчилар кетади, қайсидир ўйинчилар келади. 

Ёзги трансфер ойнасида яхши ҳужумчи топиш қийин. Уларнинг шартномаси бор ва бизнинг молиявий имкониятимиз билан бундай ўйинчини қўлга киритиш қийин. Ўзимизниг йигитлар гол уришмоқда-ку. 

Танаффусда хорижда йиғин ўтказиш режамизда бор. Агар бу амалга ошса яхши бўларди. Чунки ёш футболчилар кучли клубларга қарши ўйинларда ўзларида кўпроқ ишонч ҳосил қилишади", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика