RU

Последние новости

11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  5 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   7 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  9 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  34 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  28 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  9 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Новости

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

Про лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган "Динамо" - "Юниред" (1:0) ўйинидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Самарқанд дербиси ҳам дербиларга мос ва хос ўтди. Ўйин кутганимиздан оғирроқ кечди. Рақибимиз муносиб жамоалигини кўрсатди, улар майдонда жанг қилишди, охиригача курашишди. Мухлислар жанговар баҳс гувоҳига айланишди. Йигитлардан миннатдораман, қийин баҳсда ғалаба қозондик.

Бугунги ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатгандек бўлдик, иккинчи бўлимда эса эса ўйиннинг боришини улар белгилашди. 

Ўйин бу қадар асабий ва жанговар ўтишига "Юниред"даги йигитларнинг аксарияти "Динамо" тарбияланувчиси ёки собиқ аъзоси бўлгани ҳам таъсир қилди. Бундай пайтда исталган ўйинчи ўзини аямайди. Футболчи собиқ клубига қарши икки ҳисса куч билан ўйнаши табиий ҳолат. Ўйинда қўполликлар кўп бўлгани бу баҳс дерби экани билан боғлиқ. Бундай баҳслар дербига хос.

Легионерлар? Менимча, улар тобора мослашиб бормоқда. Ҳозирча таклиф этилган хорижлик ўйинчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ҳали бор йўғи 2 тур ўтди ва бу қандайдир хулосалар учун етарли эмас. Жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боради.

Суперлига йўлланмаси учун кураш асосан "Локомотив", "Динамо" ва "Қўқон-1912" ўртасида ўтадими? "Локомотив" бош мураббий интервью бергани ва улар аллақачон ўша ерда (Суперлигада – муал.) экани ҳақида гапирганини менга айтишди. Демак, тўғридан-тўғри яна бир йўлланма учун биз, "Қўқон-1912" ва бошқалар курашамиз. Жиддий гапирадиган бўлсам, ҳали йўлланма масаласида гапиришга эрта", - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика