RU

Последние новости

08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  3 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  11 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  2 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  5 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  8 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  2 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  1 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  2 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  3 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  4 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  3 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  1 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  2

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади Новости

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади

Мазкур ҳафта Ўзбекистоннинг барча ёшдаги терма жамоалари мураббийлари номи аниқ бўлади.
Шу жумладан, миллий терма жамоада ҳам. Катта эҳтимол билан МТЖда бош мураббий ўзгармайди. Мураббийлар штаби борасида ҳозирча аниқ ахборот йўқ. Ундан ташқари, Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз ва олимпия терма жамоамизни ҳам ким бошқаришига ойдинлик киритилади.

31 декабрь куни ЎФФда фаолият олиб бораётган барча мураббийларнинг меҳнат шартномалари ўз якунига етади. ЎФФ Терма жамоалар маркази ўзига маъқул кўрган мутахасси билан шартномани узайтиради. Айни пайтда МТЖда Миржалол Қосимов бош мураббий. 1993 йилда таваллуд топган ёшларимизга эса Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётганди. 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз ўз фаолиятини якунлаганини инобатга олсак, Осиё чемпионати ва ЖЧда мазмунли ўйин кўрсатган Дилшод Нуралиевни олимпия терма жамоамиз бошқарувида кўришимиз мумкин. Алексей Евстафеев эса бугунги ёшлар терма жамоамиз устози ҳисобланади. 1998 ва 2000 йиллар терма жамоаларига эса Темур Алимхўжаев устозлик қилишда давом этади. Ҳозирча Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қайси терма жамоамиз кимнинг қўл остида бориши номаълум.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика