RU

Последние новости

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  17 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  7 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди Новости

Урганчда мини футбол бўйича "Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги" ўтказилди

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида иш вақтидан сўнг танланган кунларда, ҳафтада камида бир марта раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланишини таъминлаш бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш белгиланган.

Президентимизнинг мазкур фармонини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимидаги ташкилотларда изчил ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, соҳа ходимлари соғлом турмуш тарзи бор жойда, ишнинг унуми ҳам, ривожи ҳам юқори бўлишини кўнгилдан ҳис қилган ҳолда фаолият юритишаётир.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Солиқ тизими ташкил қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб мини футбол бўйича ўтказилган “Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақа ҳам ана шу хайрли саъй-ҳаракатлар сирасидан.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган биринчиликда саккизта жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Ҳал қилувчи учрашувда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси жамоалари рўпара келди. Бу ўйин 4:0 ҳисобида якунланиб, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари кубок соҳибига айланишди. Урганч шаҳар ДСИ жамоаси иккинчи ўринни, вилоят ДСБ-2 жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Кубок беллашувларининг энг яхши футболчилари номига Бобур Ражапов (дарвозабон, вилоят ДСБ-1), Жуманиёз Матчанов (ҳимоячи, Урганч шаҳар ДСИ), Элдор Алланазаров (тўпурар, вилоят ДСБ-1) ва Улфатбек Аниязов ( ғалабага бўлган ишончи учун, Кўшкўпир тумани ДСИ) сазовор бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Хоразм вилоят ДСБ бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов тадбир иштирокчиларини ўзига хос байрам билан қутлаб, ғолиб ва совриндор жамоаларни ҳамда энг яхши футболчиларни муносиб тақдирлади.

             Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика