RU

Последние новости

09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  7 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  14 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  10 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  13 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  32 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз Новости

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида бугун спортнинг 16 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, 40 комплект медаллар ўйналади.
12 июль холатига келиб дастурдан ўрин эгаллаган 27 турдан 7 таси ниҳоясига етди. Бугун енгил атлетика, сувга сакраш, оғир атлетика, қиличбозлик ва шахмат каби спорт турларида ҳам сўнгги мусобақалар ўтказилади.  

Бугун Универсиада ўйинларининг еттинчи куни биз фақатгина оғир атлетика мусобақаларида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудиновнинг иштирокини кузатамиз. Руслан оғирлик вазни 105 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасининг “А” гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 8 та бронза медаллари мавжуд ва делегациямиз норасмий умумжамоа ҳисобида 162 давлат орасида 21 – ўринда, медаллар сонига кўра эса 7 – ўринда боришмоқда.  

Маълумки, Универсиада ўйинлари дастуридан ўрин олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш (13 – июлдан бошланади), бадиий гимнастика, Регби-7, юнон-рум кураши ҳамда самбо (14 – июлдан бошланади) спорт турлари бўйича мусобақаларга ҳали старт берилганича йўқ.  

Бугун эрта тонгда юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва самбо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Универсиада ўйинларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетдилар. Улар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари (13 – июлда) киришадилар. 14 – июлдан самбо ҳамда бадиий гимнастикачимиз, 15 – июлдан эса юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларни бошлайдилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика