RU

Последние новости

13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда Новости

Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда

Хаби Алонсо Мадриднинг "Реал"ига ўтиб кетган тақдирда "Байер" раҳбарияти бош мураббий лавозимига бир нечта номзодни кўриб чиқаётгани ҳақида инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Номзодлар орасида Франсеск Фабрегас, Иманоль Альгуасиль ва Эрик тен Ҳаг бор.

37 ёшли Фабрегас 2024 йилнинг ёзидан бери узоқ вақтдан кейин биринчи марта А Серияда иштирок этаётган "Комо" жамоасини бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа 34 турдан сўнг 11-ўринни эгаллаб турибди. Бу элит дивизионининг янги аъзоси учун ажойиб натижа ҳисобланади.

Яна бир эҳтимолий номзод – 2018 йилнинг декабридан бери "Реал Сосьедад" билан ишлаб келаётган Иманоль Альгуасилдир. 53 ёшли мутахассис мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилган. Ҳозирда унинг жамоаси 33 та ўйин ўтказиб, Испания чемпионатида 10-ўринда бормоқда.

Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилгандан сўнг ишсиз қолган Эрик тен Ҳаг ҳам шорт-листга киритилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика