RU

Последние новости

00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  3 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  47 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1

Умид Аҳмаджонов: "Шавкат Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Шавкат Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар"

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сенегал ҳамда Марокашга қарши ўйинлари гарчи ўртоқлик мақомида бўлса-да, биз учун катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

“Ўртоқлик ўйинлари тактик тайёргарлик, футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун керак бўлган жараён. Бироқ биламизки, олдинда Ўзбекистон миллий терма жамоасини Осиё Кубогига қадар расмий ўйинлар кутмаяпти. Шундай экан, Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар нега керак деган саволларга дуч келмоқдамиз.

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча соҳада олдимизга фақат максимум вазифаларни белгилаб берганлар. Айтайлик, шу кунгача федерация ўртоқлик ўйинларига жиддий эътибор қаратмагани, рақиблар танлаш масаласи ислоҳотга муҳтож бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Шундан келиб чиқиб, қўл учида ўйин ташкил қилишни истамадик ва Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган кучли термалар билан келишувга эришдик. Асосий мақсадимиз кимнидир синовдан ўтказиш ёки шунчаки майдонга чиқиш эмас, Ўзбекистон футболининг обрўсини секин-асталик билан кўтариш. ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қай савиядаги рақиблар билан ўйнаши, биз ҳақимизда халқаро майдонда фикр шакллантиради.

Демак, гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, футболчи ва мураббийлардан ўйинга борларини беришни талаб қиламиз. Беллашув ўтди-кетди қабилидаги қарашлар бўлмайди, термага нафақат биз ёки қандайдир мураббий, Ўзбекистон футболидаги ҳамма бирдек жавобгар бўлади”, — деб таъкидлади Умид Аҳмаджонов.


Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Касабланка шаҳрида Сенегалга қарши саф тортса, орадан тўрт кун ўтиб — 27 март куни шу шаҳарда Марокашга қарши беллашув бўлиб ўтади. Аввалроқ терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни маълум қилганди.


“Суперлига мураббийлари муҳим паллаларда тургани учун, биз аввалига уларни безовта қилишни истамадик. Масалан, Рўзиқул Бердиевнинг бор эътибори “Насаф”нинг ОЧЛдаги ўйинига қаратилган. Энди эса кенгайтирилган таркиб аниқ, Кападзе топшириққа кўра бу таркибни Суперлига мураббийлари билан маслаҳатлашиб тузиб чиқди. Бироқ уларнинг 23 нафари Марокашга йўл олади. Шунингдек, мураббийлар кенгаши ҳам Марокаш ва Сенегалга қарши ўйинларда терма жамоа аъзолари билан бирга йўл олади. Демак, навбатдаги қадамни қўйиш вақти келди.

20 февралдан эътиборан миллий терма жамоада мураббийлар кенгаши иш бошлайди. Футболчиларнинг тайёргарлигидан тортиб, тактик ва назарий кўрсатмаларга қадар Кападзе Суперлига мутахассислари билан бамаслаҳат иш қилади. Бизга берилган топшириққа кўра, ватан манфаати учун ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлашимиз керак. Миллий терма жамоа бутун Ўзбекистон халқининг эътиборида туради. Шундай экан, Ўзбекистондаги барча етакчи мураббийлар унинг бугуни ва келажаги ҳақида қайғуриши шарт. Миржалол Қосимовдан тортиб, Рўзиқул Бердиевгача, Йеличичдан тортиб, ўтган йили ўзини кўрсатган Нўъмон Ҳасанов, Улуғбек Бақоев, Илҳом Мўминжоновга қадар — ҳамма ишга киришади. Яъни, олдиндаги ўйинларга жалб қилинган футболчиларнинг функционал ҳолатидан тортиб, майдондаги ўрнига қадар фикрлар жамланади. Бу мураббийлик соҳасига эндигина кириб келаётган Кападзе учун жуда муҳим. Ўзаро суҳбатимизда ҳам у қолган мутахассислар ёрдами унга зарурлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Вақти келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасини тўла-тўкис ишониб топшириш мумкин бўлган ва суткада 24 соат миллий терма ҳақида ўйлайдиган тажрибали мутахассисни олиб келамиз. Аввал маълум қилинганидек, у мураббий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиб бўлганидан кейин юртимизга ташриф буюради. У келгунига қадар эса мураббийлар кенгаши чиқарган умумий қарор амалда бўлади. Ҳар ким ўз клубини ўзи истаганидек бошқариши мумкин, аммо миллий терма жамоа ҳақида гап кетганида, ҳамма битта мақсад йўлида ишлайди”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон термаси Сенегал ва Марокашга қарши ўйинларда иштирок этиб улгурмаган. Бу беллашувлар бош жамоа учун янги чақириқ дейиш мумкин.


“Футболчилар билан ҳам алоҳида гаплашамиз. Бу ўртоқлик ўйини-ку деган фикр ҳеч кимда бўлмаслиги керак. Ўзбекистон байроғи остида майдонга чиқиб келадиган спортчи у қандай мусобақа бўлмасин, бор кучини беради. Терма жамоа аъзоси ё ўзини юз фоиз аямасдан тўп суради ёки термада бошқа кўриниш бермайди. Ўзбекистон нафақат спорт соҳасида, балки қолган соҳаларда ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қиляпти, демак, қарашларимиз ҳам энди шундай бўлади.

Президентимиз Шавкат Миромонович биздан талаб қилаётган жиҳат айнан мана шу. 2—3 йил шу кўринишда ишлаймиз, меҳнат қиламиз ва ортга қадам ташлаш ҳақида ўйламаймиз. Умид қиламанки, биз ҳали аслида қандай кучга эга эканимизни ҳаммага кўрсатиб қўямиз”, — деб сўзини якунлади Умид Аҳмаджонов.

ЎФА терма жамоалар бошқармаси навбатдаги режаларни тузиб чиқишга киришган. Айни вақтда Суперлига мутахассислари ва терма жамоа штаби ўрин олган мураббийлар кенгаши ташкил қилинди. Унинг иш режаси, иштирокчиларнинг вазифалари, машғулотлар, назарий ва амалий кўникмалар ҳамжиҳатликда шакллантирилади.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика