RU

Последние новости

10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  11 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  9

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида футбол бўйича мураббийлар учун «Про» лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларда 21 нафар мураббий иштирок этмоқда. Малака ошириш курсларида Туркманистон, Ҳиндистон, Таиланд, шунингдек, Суперлигада фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам таҳсил олишмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур курсларда ўқиётган мураббийлар билан учрашди. Унда FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев, Ҳамиджон Актамов, Жасур Абдураимов, Рустам Абдуллаев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби мураббийлар ҳам иштирок этишди.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувни бошлар экан, футболни ривожлантиришда мураббийларнинг роли беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
 
«Футболни ривожланишида сиз – мутахассисларнинг роли жуда катта. Мураббийлар савиясини оширмай туриб, футболни юқори поғонага кўтариб бўлмайди. Юртимизда футболни ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу мақсадда, Суперлига мураббийларидан иборат кенгаш тузишни ва ушбу кенгашга тегишли ваколатлар беришни режалаштирмоқдамиз. Кенгашда сизлар ҳам бўласизлар. Фаолликни ошириб, юртимиз футболи равнақини юксакларга кўтаришимиз лозим», – деди Умид Аҳмаджонов.
 
Йиғилиш давомида шунингдек, мураббийларимиз малакасини ошириш учун уларни хорижий клубларда малака оширишлари, дунёнинг етакчи клублари академияларида иш ўрганиб қайтишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 
Дўстона руҳда кечган учрашувда мураббийлар Умид Аҳмаджоновга ўз таклифларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 
Учрашувдан сўнг ўқув-курсида инструктор сифатида фаолият олиб бораётган Ислом Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
«Бу йилги ўқув курслари Европа стандартлари асосида ташкил этилмоқда. Авваллари бундай курслар 6 ой бўларди. Энди эса 1 йил давом этади. Ҳозирча иккита модуль якунланди. Футбол талаблари ўзгариб бормоқда. Мураббийларимиз таҳлиллар асосида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунишмоқда. Ушбу курс орқали биз Суперлига, Пролигада фаолият олиб бораётган мураббийлар билан доимий равишда алоқада бўламиз. Курс қизиқ ўтмоқда. Мен мураббийларимиз учун хурсандман», – деди Ислом Аҳмедов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика