RU

Последние новости

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Умид Аҳмаджонов ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди Новости

Умид Аҳмаджонов ОК-2019га қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Дубайга йўл олди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур маросимда барча иштирокчи терма жамоалар вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.

Умид Аҳмаджонов Дубайда маросимда иштирок этиш билан бирга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Учрашув давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олган.

1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони –

2-саватча

Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча

КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика