RU

Последние новости

12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  1 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили"  12 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди Новости

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун  Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушди. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакиллари билан ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб борди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар қироллиги оиласи аъзоси, Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Шайх Жуаън бин Ҳамад бин Халифа ат-Таний билан учрашди. Учрашув давомида икки мамлакат Олимпия қўмиталари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, мутахассисларни жалб қилиш борасида келишиб олинди.

Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, мундиалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, стадионлар реконструкция қилиш ва янгитдан барпо қилишда қўлланилаётган инновацион технология ва лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика