RU

Последние новости

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  3 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Умид Аҳмаджонов: "Адолатли ҳакамлик бор жойда футбол ривожланади" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Адолатли ҳакамлик бор жойда футбол ривожланади"

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Суперлига бош ҳакамлари ва лайнсменлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бош ҳакамлар ва лайнсменлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.

“Ҳакамларимиз савиясини ошириш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказмоқдамиз. Ўзбек ҳакамлари дунёда ўз ўрниларига эгалар.

Равшан Эрматов бутун дунёда ҳурматга сазовор ҳакам. Буни барчангиз яхши биласиз. Лекин у ҳакамлик фаолиятини тугатгандан кейин яна шу даражада ишлайдиган ҳакамлар борми бизда? Равшан Эрматовнинг ишини ким давом эттиради? Бунинг учун ёш ҳакамларнинг савиясини ошириб боришимиз, янги ҳакамларни тайёрлаб боришимиз керак.

Европа ва Осиёнинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол федерациялари билан меморандумлар имзоладик, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришдик. Ана шу меморандумлардан унумли фойдаланиб, ёш ҳакамларимиз учун хорижда турли семинарлар ташкил қилиб беришимиз керак. Улар Европа жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқариб, ўз малакаларини ошириб боришади.

Жорий мавсумдан бошлаб Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга алоҳида ойлик маош тайинланади. Ундан ташқари, регламентда белгиланганидек ҳар бир учрашув учун ҳакамларга тегишли миқдорда пуллар берилади. Яхши ҳакамлик қилганлар учун мукофот пуллари жорий қилинади. Мақсад ҳакамларимиз ўйинларни холис ва адолатли бошқаришсин, турли қинғирликлардан узоқроқ юришсин.

Учрашувларни бошқариш учун жойларга боришганида, уларга нисбатан ҳурмат юқори бўлсин. Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Клуб раҳбарлари, вакиллари ким бўлишидан қатъий назар агар ҳакамларга босим ўтказишга уринишса, ЎФА томонидан жазоланади. Ҳакам дахлсиз бўлиши керак. Фақат Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳакамлар ишини назорат қилади ва уларни баҳолаб боради.  

Шунча шароитлар яратилганидан кейин ҳам ҳакамлар турли қинғирликларга аралашишса, порахўрлик ҳолатлари аниқланса, ундай ҳакамлар футбол билан бутун умрга хайралашади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев футболдаги коррупцияни қаттиқ қоралаб, бу иллатни йўқотишга астойидил бел боғлаганликларини кўп бор таъкидлаб ўтмоқдалар. Ҳакамларимиз ҳам Президентимизнинг бу сўзларидан тўғри хулоса чиқариб, учрашувларни адолат билан бошқаришлари керак. Адолатли ҳакамлик бор жойда футбол ривожланади.

Шу сабабдан футбол ўйинларини бошқариш давомида ҳеч кимнинг найрангига учмай, фақат холислик билан ишлашингизни талаб қиламиз. Бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, ўйинларни тўхтатавермай, футболчиларга ўйнашга имкон бериш керак.  Стадионга келадиган мухлислар жанг кўришни исташади. Бизда баъзи футболчилар сал нарсага ётиб олиб, симуляция ишлатади. Натижада ўйин темпи бузилади. Бундан футболчиларга нисбатан қаттиқ чоралар кўришингизни сўраймиз. Бир икки марта мана шундай футболчилар жазоланса, кейин анча тарбияланиб қолади.

Футбол ривожи учун барчамиз бирдек масъулмиз. Ҳакамлар ҳам фақат учрашувларни бошқариш билан чекланмай, футболимиз ривожи учун ўз таклифлари бўлса, марҳамат олдимизга келишсин. Биз уларнинг фикрларини тинлашга тайёрмиз. Ҳакамлар майдонда ҳар бир футболчининг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб боришади. Таъбир жоиз бўлса, ҳакамлар селекция ишларида ҳам терма жамоаларимиз мураббийларига ёрдам беришлари мумкин. Улар қайси футболчи қандай имкониятга эга экани ҳақида яхши хабардорлар.

Олдимизда катта мусобақалар турибди. Ўзбек халқи терма жамоамиз Олимпиадага, Жаҳон чемпионатига чиқишини 26 йилдан бери кутади, 26 йилдан бери орзу қилади. Халқимизнинг бу орзуси амалга ошиши учун барчамиз бир оила бўлиб ҳаракат қилишимиз керак”, - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг ФИФА рефереси, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало, бизни ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, бизга барча шароитлар яратиб берилаётгани учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Ҳозир футболимизда янги давр бошланмоқда. Энди биз ҳакамлар ҳам мана шу даврга ҳамоҳанг тарзда бошқача иштиёқ билан  учрашувларни бошқаришимиз,тинмай ўз устимизда ишлаб, малакамизни ошириб боришимиз керак. Ҳакамлар қанча кам хатога йўл қўйишса, учрашувлар шунчалик қизиқарли ва шиддатли ўтади. Биз Европа футболига интилиб ишлашимиз керак. Европада ҳакамлар майдонда кураш кечишига имкон беришади. Ҳадеб ҳуштак чалавериб, ўйиннинг шиддатини ўлдириб қўйишмайди.

Биз футболчиларимизни халқаро майдонда ўйинларга чиниқтириб боришимиз керак. Шундагина терма жамоа таркибида катта мусобақаларда иштирок этганда, футболчиларимиз курашга, шиддатга тайёр бўлишади.

Ўйинлар шиддатини ошириш учун учта ҳолатда футболчиларга сўзсиз сариқ карточка кўрсатилиши керак: Симуляция, ўйин вақтини чўзишга бўлган ҳаракат ва ҳакам билан тортишиш.

Шунда футболчилар ҳам бу каби ҳолатлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилишади”, - деди Равшан Эрматов.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика