RU

Последние новости

18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  2 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  1 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  4 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  13 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  4 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  10 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  4 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0

Улуғбек Рўзимов: “Ҳар қандай мусобақанинг илк учрашуви қийин бўлади” Новости

Улуғбек Рўзимов: “Ҳар қандай мусобақанинг илк учрашуви қийин бўлади”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади.
КХДРга қарши ўйин олдидан ўз вақтида миллий терма жамоамиз либосида ўйнаган собиқ футболчи, Улуғбек Рўзимовга мурожаат қилдик.

- Улуғбек ака, Австралияда старт олган Осиё Кубогида терма жамоамиз бугун гуруҳдаги илк учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин олдидан фикрингиз қандай?
- Ҳозирча бу ҳақда бир нима дейиш қийин менга. Биринчи ўйиндан кейингина хулоса қилса бўлади. Чунки мен МТЖни битта синов назорат ўйинини кўрдим. Шунинг учун тўлиқ тасаввурга эга эмасман. Жиддий бир фикр билдиргани ҳам қийналаман. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин мураккаб бўлади.

- Рақиб жамоа КХДР ҳақида ҳам айтарли маълумотга эга бўлмасангиз керак. Лекин қандай ҳисобни кутяпсиз?
- Албатта Ўзбекистон миллий терма жамоасини ғалаба қозонишини истайман. Ахир халқимиз шуни кутяпти. Боз устига биринчи турдаги ижобий натижа кейинги ўйинларда йигитларга руҳан яхши таъсир ўтказади. Шунинг учун Яратгандан фақат ва фақат ғалаба сўраймиз.

- Чемпионат фаворитлари дея кимларни кўряпсиз?
- Мен сизга айтсам, Осиё чемпионатига кучсиз жамоа бормайди. Бирортасини кучли ёки аксинча деб бўлмайди. Футболчилар ҳам шуни хис этиш керак. Рақибни менсимаслик ёмон холатларга олиб келишини тушуниш лозим. Шу боис ҳар бир баҳсга жиддий қараш жоиз. Аниқ номларга келадиган бўлсак, бу борада 4та терма жамоани кўрсатиб ўтишим мумкин. Булар: табиийки ўз-ўзидан биринчи ўринда Ўзбекистондан деган бўлардим. Кейин Австарлия, Япония, Жанубий Кореядан ҳам кўп нарса кутса бўлади. Саудия Арабистони ҳам кучайиб бормоқда. Балки улар ҳам фаворитларга жиддий ташвиш туғдирар.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика