Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман"
20 окт 2023 20:14
Новости
Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман"
Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасида "Металлург" майдонидаги дурангдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
- Турнир жадвалидаги ўрнимизни ҳисобга олган ҳолда Бекободга ижобий натижани мақсад қилиб келгандик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида бизда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Айниқса, "Металлург" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ташаббусни ўз томонимизга оғдиргандик.
Аммо ўзимизда ҳам четлатиш бўлгандан кейин ташаббусни бой бериб қўйдик. Иккинчи бўлим "Металлург"нинг устунлиги остида ўтди, шу сабабли бугунги ўйиндаги дуранг натижаси биз учун зарур натижа бўлди дея оламан.
Балки натижадан қониқдим дея олмасман, аммо керакли пайтда, сафарда очко олиш керак бўлиб турганди. Биз охиригача курашамиз. Имкониятлар етарлича. Ўз мавқеимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии