RU

Последние новости

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  5 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Улуғбек Бақоев - "Автобус" ҳимоя, Саҳоб Рашидов ва ҳакамлар ҳақида Новости

Улуғбек Бақоев - "Автобус" ҳимоя, Саҳоб Рашидов ва ҳакамлар ҳақида

"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақеов ўз фикрларини билдирди.

"Иккита ғалабадан кейин қониқарсиз натижа қайд этдик. Барча ўйинни ютиб бўлмайди. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар ўйнаш керак. Барча йигитларга ўйин учун раҳмат, кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" ҳимояда анча тартибли ўйнамоқда. Жамоа ҳимоясида "автобус" борлиги ҳақида фикрлар бор. Бунга қандай қарайсиз?

- Бугун "автобус" бўлмадику, икки ҳужумчи билан ўйнадик. Шунчаки гол урганимиздан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қилдик ва бир ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Бугун ҳимоядан ўйнашга мажбур қиладиган рақиб билан ўйнамадик.

- Ҳакамларга эътирозингиз борми?
- Йўқ. Шунчаки ўйин пайтида эҳтирослар жумбушга келади. Ҳакамларга бугунги ўйин учун раҳмат.

- Саҳоб Рашидов ҳақида қандай фикрдасиз, қачон уни асосий таркиб ҳужумчиси сифатида кўрамиз?

- (кулади) Ўтган йил уни майдонга туширганимда нега уни тушираяпсиз деб сўрашганди. Энди нега туширмаяпсиз деяпсиз. Вақти келса барча ёшларни майдонга туширамиз. Уни кузатиб бораяпман, Саҳоб U-21 Биринчилигида 8 ёки 9та гол урди. Нафақат унга, бошқа ёшларга ҳали имконият берамиз.

- Захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўйинни кучайтиришдими?

- Албатта. Биз дарҳол гол урдик, ўйин жонланди. Шунчаки ўйин охирида консентрацияни йўқотиб қўйдик. Футболчиларга эътирозим йўқ, бу футбол. Рақиб чиройли гол урди.




Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика