RU

Последние новости

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" (1:0) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ва танаффусдан сўнг ҳам бир қанча имкониятларимиз бўлди. Якунда биринчи ўйиндаги сценарий такрорланди, яна охирида гол ўтказдик. Нима сабабдан эканлигини билмайман. Ўйин сўнгида бир вазиятдагина эътиборни юқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Биз тахминан 45 дақиқа, балки ундан ҳам кўпроқ вақт бир киши кўп бўлиб ўйнадик. "Бунёдкор" ўн киши бўлиб ўйнади. Бундай ҳолатда ютқазиш оғир. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Энди чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўришимиз керак" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев учрашув якунлангач.

- Жамоангиз бир тайм давомида кўпчилик бўлиб ўйнади. Шу сабабли иккинчи бўлимда жамоангиз агрессивроқ ўйин этишини кутган эдим, лекин бундай бўлмади? "Бухоро" янада ҳужумкор ўйин намойиш этишига нима тўсқинлик қилди?

- Агар футболчилар шу даражада ўйнаса, бу уларнинг ҳақиқий даражаси. Шунинг учун улар майдонда қандай ўйнаётганини ўйлаб кўришлари керак. Рақибга эмас, ўз ўйинлари сифатига эътибор беришлари лозим. Футболчиларим етарлича вазиятлар бўлишига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Бу футболчининг техникасидан далолат. Ҳужум тўпга интилмаса, у мен учун яхши ҳужумчи эмас. Мен бу ҳақда кийиниш хонасида ҳам гапирдим. Майдондаги футболчилар рақиб дарвозасига хавф туғдира олишмадими? Демак, бу футболчиларнинг қандай даражада эканлигига исбот. Бу масалада тўхтовсиз гапириш мумкин. Ҳеч кимни айбламайман, сабаби жамоа мағлуб бўлди. Кетма-кет иккинчи маротаба бир жамоадан мағлуб бўлдик. Хатолар ҳам ўша-ўша. "Бунёдкор" тартибли ўйин намойиш этди, биз эса гол ура олмадик.

- Сўнгги дақиқаларда Билол Туплиев бурчак зарбасини амалга оширишга шошаётган эди. Сиз эса футболчига тўхта, бироз дам ол дедингиз. Иккинчи вазиятда эса Маҳмуд Жўрабоев тўпни тезроқ ўйинга киритиш учун олиб келаётганда уни тўхтатдингиз. Сиз бугун таваккал қилмасликни режалаштиргандингизми?

- Йўқ, вазият шундай қарор қабул қилишга мажбур қилаётганди. Биз рақиб ўн киши бўлиб ўйнашини ёки тўп дарвозага кирмаслигини ўйламаймиз. Футболда тескари ҳолат ҳам бор - бу жазолаш. Рақиб тезда жазолаб қўйиши мумкин. Билолнинг юраги меъёридан тез ураётган эди. Буни датчиклар орқали кўрдик ва мен унга бироз нафас ростлаб олиши кераклигини айтдим. Қисқа вақт ичида у ўзига келиб олиши керак эди.

Маҳмудга келсак, у югуриб бориб тўпни олиб келиб беряпти. У футболчи, ёрдамчи эмас, ёки тўп олиб келиб берувчи болакай эмас. Футболчи ўзини ҳурмат қилиши керак. Жамоа ютқазмаяпти, ҳисоб 0-0 эди. Дуранг натижаси икки жамоа учун ҳам қониқарли ҳисоб эди. Мағлубиятдан кейин бир очко олиш жамоага руҳий, психологик ва ўйин жиҳатидан ижобий таъсир ўтказган бўлар эди. Бу ҳолатлар шахсан мен учун жиддий қоидабузарликдир. У тўпни нима учун олиб келяпти? Ундан буни кимдир сўрадими? Тўп узатадиган болалар бор.

- Сўнгги икки учрашувда "Бухоро" ёмон ўйнамади ва керак бўлса "Бунёдкор"дан устун бўлди ҳам, аммо иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятларга қандай тушунтириш бера оласиз? Масалан, омад келмагани ёки сўнгги дақиқадаги гол ўтказиб юборилгани учун ҳам қандайдир сабаб бўлиши керак-ку?

- Футболда маҳорат бор, маҳоратсизлик бор. Агар ўйинчи гол ура олса, у гол уради. Тўпни узатиш ёки ҳужум қилиш - нима бўлишидан қатъи назар. Ҳар ким майдонда ўз вазифасини бажаради. Агар ҳужумчи гол уришни билмаса, демак у гол ура олмайди. Менинг фикримча, бу омад ёки омадсизлик эмас, бу қобилият ёки қобилиятсизликдир. Буларнинг барчаси айни дамда жамоада йиғилган футболчиларнинг даражасини кўрсатади.

- Отабек Боймуродов бугунги учрашувни асосий таркибда бошлади. Кўпгина жамоаларда асосий дарвозабон чемпионат ўйинларида ўйнаса, иккинчи дарвозабон Кубок баҳсларида ўз имкониятига эга бўлади. Жамоангиз ҳам шундай йўл тутмоқдами?

- Дарвозабонлар масаласига аралашмайман. Дарвозабонлар мураббийимиз бор. У менга ким ўйнаши кераклигини айтади ва ҳеч ким унинг қарорини муҳокама қилмайди.

- "Бухоро"нинг Кубок баҳсларидаги мақсади қандай?

- Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, аммо олдинда иккита учрашув бор. Гуруҳдан чиқиб олганимиздан сўнг кейинги мақсадларимизга ўтишимиз мумкин.



Рейтинг:    

Комментарии

+1   
09 апр 07:10:43
Жалоладдин Мухаммадович✈
Олиб келган чет Эллик футболиларинг ҳаммас текин тамоқ хўр 10-та бўлиб қолган жамон ута олмадинглар
   
09 апр 09:17:36
Аваз Худойқулов
Бақоев бошқарган жамоалар жисмонан кучсиз ва тезлик паст бўлади доим, оддийгина кеча бир тайм бир киши кўп ўйнаб ҳам бухоро футболчиларини тили осилиб қолди, бунёдкор 10 киши ўйнаб ҳам бухородан анча "свежий" жисмонан анча кучли кўринди, ўйин яна ярим соат давом этганда Бухоро яна 3 та тўп қабул қилиб оларди
   
09 апр 08:49:16
Baxrom Ramazanov
Кобилияти бор еки йук, уйинчиларни командага жалб к,илиш кимнинг иши, нимага бош мураббий бу гапни айтади, гол уролмайдиган булса бориб бошка ишини к,илсин, уйнаб биладиган, уйинни, майдонни, тупни, голни хис к,иладиган болаларни олиш керак, Бухорода бундай болалар хали борку.
   
09 апр 08:28:23
Азик Asian
Бакоевга шахсий адоватим йук аммо ундан яхши мураббий чикмайди. Сугдиенани бошкарганида кузатиб айнан шу фикрни айтган эдим ва натижада Сугдиенани умуман расвоси чикди. Бухорони хам шу кисмат кутяпти шекилли. Унда битта тактика бор ута купол уйин,айнан шу сабабли у бошкарган жамоалар кизил карточка олишга мажбур.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика