RU

Последние новости

10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  46 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21

Улар 16та эди, 8та қолишди Новости

Улар 16та эди, 8та қолишди

Кеча бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг ОЧЛ чорак финалга чиққан барча жамоалар маълум бўлди.

Шундай қилиб Ғарб минтақасидан тўртта, Шарқ минтақасидан ҳам тўртта клуб чорак финалга йўл олди. 23 май куни чорак финал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бизни хурсанд қилган жиҳати, ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйнаётган Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳам чорак финалда ўйнайди. Хафа қилган томони эса Одил Аҳмедовнинг жамоаси "Шанхай СИПГ" ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатди. Маълумки, бу жамоа ўтган йил ярим финалгача борганди.

Чорак финалга йўл олган клублардан "Персеполис" билан "Тианжин Куанжиан" меҳмонда урилган гол туфайли ижобий натижа қайд этди. Эътиборлиси, чорак финалга Қатар ва Эрондан иккитадан клуб йўл олди. Саудия ва БАА клубларидан ҳеч ким қолмади. Ўзбекистон эса ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатиб бўлганди.

Шарқ минтақасида чорак финалда ўйнайдиган жамоалар орасида Жанубий Кореядан иккита клуб бор. Шунингдек, Хитой ва Япониядан биттадан жамоа бўлади.

Қуйида мусобақанинг 1/8 финалида иккала ўйин натижасига кўра қайд этилган ҳисобларни келтириб ўтамиз.    

"Ал Садд" - "Ал Аҳли" 4:3
"Персеполис" - "Ал Жазира" 4:4 ("Персеполис" меҳмонда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди)
"Истиқлол" - "Зоб Аҳан" 3:2
"Ал Дуҳайл" - "Ал Айн" 8:3

"Чонбук Хюндай" - "Бурирам Юнайтед" 4:3
"Тианжин Куанжиан" - "Гуангжу Эвергранд" 2:2 ("Тианжин" меҳмонда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди)
"Сувон Самсунг" - "Ульсан Хюндай" 3:1
"Кашима Антлерс" - "Шанхай СИПГ" 4:3

ОЧЛ-2018. Чорак финалда ўйнайдиган жамоалар

Ғарб минтақаси
"Ал Дуҳайл" (Қатар)
"Ал Садд" (Қатар)
"Истиқлол" (Эрон)
"Персеполис" (Эрон)

Шарқ минтақаси
"Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)
"Тианжин Куанжиан" (Хитой)
"Сувон Самсунг" (Ж.Корея)
"Кашима Антлерс" (Япония)

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика