RU

Последние новости

01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  2 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  2 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0

U-23 Осиё чемпионатининг энг эсда қолган 5та ўйини Новости

U-23 Осиё чемпионатининг энг эсда қолган 5та ўйини

Хабарингиз бор, 9-27 январь кунлари Хитойда учинчи бор ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнир бошланишига кам вақт қолаётган бир пайтда ОФК расмий сайти аввалги иккита мусобақадаги бешта муҳим ўйинни ёдга олди.

Япония - Эрон 3:3 (2014 йил, гуруҳ босқичи)
Биринчи бор 2014 йил ўтказилган мусобақада Эрон илк ўйинини Японияга қарши ўтказган. Учрашув голларга бой 3:3 ҳисобида тугайди. Мазкур баҳсда ҳар иккала жамоа сафида Такумо Асано, Кавеҳ Ризойи, Шоя Накажима каби фтуболчилар ўзларини кўрсатишади.

Ўзбекистон - Хитой 2:1 (2014 йил, гуруҳ босқичи)
Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам гуруҳдан чиқа олмаган, лекин ўзаро ўйинда бизникиларнинг қўли баланд келганди. Учрашувда хитойликлар футболчиси 10-дақиқадаёқ ҳисобни очади. Хитой узоқ вақт ҳисобда олдинда юради. Кейинчалик 90+2-дақиқада Егор Кримец гол уриб ҳисобни тенглаштиради. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Игорь Сергеев жамоамизга ғалаба келтирувчи голни уради.

КХДР - Саудия Арабистони 3:3 (2016 йил, гуруҳ босқичи)
2014 йилги U-23 Осиё чемпионатида финалгача етиб борган Саудия Арабистони орадан икки йил ўтиб ҳатто гуруҳдан чиқа олмайди. Аммо уларнинг КХДР билан кечган баҳси анча қизиқ кечган. Саудияликлар сафида Фаҳад Ал Муваллад ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган.

Қатар - Ироқ 1:2 (2016 йил, учинчи ўрин учун баҳс)
Қатарда ўтказилган Осиё чемпионатида мезбонлар учинчи ўрин учун кечган беллашувда Ироққа ютқазиб қўйишганди. Натижада Қатар Олимпиада ўйинлари йўлланмасидан қуруқ қолган. Шунга қарамай, бу жамоанинг Ироққа қарши ўйини анча шиддатли кечганди.

Япония - Жанубий Корея 3:2 (2016 йил, финал)
Олдинги Осиё чемпионатининг финали жуда қизиқ бўлган. Бунда кўп йиллик рақиблар бир-бирларига қарши баҳс олиб борган. Шиддатли кечган беллашувда Япония 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика