U-20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалда Исроил билан тўқнаш келади
28 мая 2023 04:43
Новости
U-20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалда Исроил билан тўқнаш келади
Гуруҳ жамоалари иштирокидаги 3-тур баҳслари бир вақтда ўтказилди. Унга кўра, Колумбия Сенегал билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, Япония Исроилга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Мазкур ўйинлардан сўнг Колумбия 7 очко билан пешқадамликни қўлга киритди. Шу билан бирга, сўнгги турда ғалаба қозонган исроилликлар 4 очко билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Охирги дақиқаларда мағлубият тўпини қабул қилиб олган Япония эса 3 очко билан гуруҳда қолиб кетди. Якуний дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган Сенегал ҳам 2 очко билан ортга қайтадиган бўлди.
Регламентга кўра, 1/8 финалда "С" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Исроил "А" гуруҳида иккинчи бўлган Ўзбекистон билан тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 31 май куни соат 02:00 да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии