RU

Последние новости

12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  7 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2

U-17 ЖЧ, нимчорак финал: Ўзбекистон Гондурасга имкониятни бой берди Новости

U-17 ЖЧ, нимчорак финал: Ўзбекистон Гондурасга имкониятни бой берди

БАА мамлакатида бўлиб ўтаётган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси нимчорак финал баҳсида Гондурасга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирни якунлади.
28 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалида Гондурас ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Нуралиев шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва Жаҳон чемпионати баҳсларини нимчорак финал босқичида якунлади. 

Ўйиннинг 24 дақиқасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Акром Комилов ўйиндаги иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. Ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Гондурас ўсмирлар терма жамоаси иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум уюштиришга эришди. Ўйиннинг 74 дақиқасида эса ҳисоб очилди. Гондурас ўсмирлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Альваро Веласкез чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб тўпни заҳирадан майдонга тушган Хорхе Бодденга етказиб берди. Гондураслик ҳужумчи эса бу имкониятдан унумли фойдаланди ва тўпни Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Нуралиев шогирдлари бир нечта ҳужумлар уюуштирганина қарамай, ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олмади.

Шу тариқа, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган Жаҳон чемпионати баҳсларини нимчорак финал босқичида якунлади.

U-17. ЖЧ. Нимчорак финал
28 октябрь, "Шаржа" Стадиони. БАА
ЎЗБЕКИСТОН (U17) - ГОНДУРАС (U17) - 0:1
Гол:
Хорхе Бодден (74)
Ўзбекистон (U17): 1. Сарвар Каримов, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Абдулазиз Жўрабоев, 4. Акром Комилов, 5. Одилбек Ҳамробеков, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (8.Аббос Неъматиллаев 35, 10.Жавоҳир Сиддиқов 76), 15. Иззатилла Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов (14. Исломбек Каримов 46), 20. Отабек Шукуров.
Гондурас (U17): 1. Кристиан Эрнандес, 2. Кевин Алварес, 3. Алваро Ромеро, 4. Луис Сантос (С), 5. Аноал Эрнандес, 7. Брайан Веласкез, 8. Кристофер Алегриа, 9. Алберт Элис, 10. Исаак Борхас, 11. Рембрандт Флорес, 17. Фреди Медина (18.Хорхе Бодден 57, Деврон Гарсия 87)
Огоҳлантиришлар: Алберт Элис (45) — Акромжон Комилов (7), Акобир Тўраев (21), Абдулазиз Жўрабоев (45+3), Отабек Шукуров (69), Жавоҳир Сиддиқов (87)
Четлатиш: Акромжон Комилов (24, иккинчи огоҳлантириш)

Ҳакамлар: Павел Краловец (Чехия), Мартин Валчек (Чехия), Роман Слишко (Словакия)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика