Тюрамга Лондоннинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда
25 апр 2022 19:42
Новости
Тюрамга Лондоннинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Маркус Тюрам Англия чемпионатида иштирок этадиган учта клубнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Тюрамни Лондон клублари - "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қўлга киритмоқчи.
Британиянинг The Sun нашри хабарига кўра, Мёнхенгладбах клуби Тюрамни ушбу ёзда сотишга тайёр. Франциялик ярим ҳимоячига асосий даъвогарлар сифатида Англиянинг юқорида санаб ўтилган учта клуби турибди.
Жорий мавсумда Тюрам Германия чемпионатининг 20 учрашувида 3 та гол урди. Франциялик ярим ҳимоячи август ойида 25 ёшга тўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии