RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди Новости

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди

"Сивасспор" дарвозабонлар мураббийи Айхан Тенбелўғли Туркиядаги зилзила туфайли 15 нафар қариндошини йўқотди.

Бу ҳақда "Hurriyet "нашри хабар бермоқда.

"Сивасспор"нинг расмий сайтида ҳам Тенбелўғлига ҳамдардлик мактуби пайдо бўлди, бироқ вафот этган қариндошлари сони кўрсатилмаган.

"Кахраманмарашда рўй берган зилзила оқибатида жамоамиз ёрдамчи мураббийларидан бири, Хатайда яшовчи Айхан Тенбелўғлининг кўплаб яқинлари ҳалок бўлгани ҳақида қайғули хабар олдик. Айхан Тенбелоғли, унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ҳалок бўлганларни Аллоҳдан раҳматига олган бўлсин деймиз", – дейилади клуб баёнотида.

Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 4 мингга яқин одам қурбон бўлган.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бугун Туркиядаги зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика