Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди
04 фев 18:56
Новости
Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди
Трент Александер-Арнолд АПЛ 24-турида доирасида "Борнмут"га қарши баҳсда сонидан жароҳат олиб, 70-дақиқада майдонни тарк этганди.
"The Times"нинг маълумотига кўра, тиббий текширув футболчи дастлаб тахмин қилинганидек, бир неча ҳафта эмас, бир неча кунни ўтказиб юборишга мажбур бўлишини кўрсатди. Шунга қарамай, клуб футболчи саломатлиги билан таваккал қилиш ниятида эмас – Трент 12 февраль куни бўладиган "Эвертон"га қарши дербигача майдонга тушмайди.
Шундай қилиб, англияликл "Тоттенхэм"га қарши Лига Кубоги ярим финал жавоб баҳси ва Англия Кубогида "Плимут"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии