RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  6 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  15 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  406 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

"Тоттенхэм" футболчилари Контенинг кетишини кутмоқда Новости

"Тоттенхэм" футболчилари Контенинг кетишини кутмоқда

Футболчилар мураббий ёзда ўз лавозимини тарк этади деб ҳисоблайди.

18 март куни "шпорлар" "Саутгемптон"га қарши учрашувда 3:1 ҳисобида олдинда бориб, 3-қўшиб берилган дақиқада ғалабани бой берди. Бундан кейин интервьюда "Тоттенхэм" устози футболчиларни танқид қилиб, уларни худбин деб атади.

"Sky Sports"нинг ёзишича, "Тоттенхэм"нинг кўплаб футболчилари янги мавсумда янги мураббий қўл остида ишлашга тайёрланяпти. Уларнинг фикрича, Контенинг клубдан кетиши – вақт ҳукмидаги масала.

Футболчилар омадсизлик ва натижа учун жавоб беришга тайёрлар, аммо Конте ўйинчиларни худбин деб, чегарадан чиқди деб ҳисоблашмоқда.

Терма жамоалар ўйини туфайли юзага келган танаффусда "Тоттенхэм" раҳбари Дэниэл Леви ҳиссиётларга берилиб, кескин фикрлар билдиргани учну Контега нисбатан санкция қўллаш ёки қўлламаслик бўйича қарор чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" АПЛда 28 ўйинда 49 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллаб турибди. "Ньюкасл"да иккита ўйин кам ва 47 балл мавжуд.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика