RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  96 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилмоқда. Жойларда турли хил футбол мусобақалари ташкил этилмокда.
Болаларни ёзги таътил пайтида бўш қолишларини олдини олишга қаратилган шундай мусобақалардан бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тошлоқ туманидаги 4-мактабга қарашли футбол ўйингоҳида БЎФМ томонидан ташкил этилган 2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасидаги «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди.

Бу турнирда жами 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдаги 2 тадан жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финалда «Тўпаланг» (мураббий Тожибоев Э) билан «Динамо» (мураббий Ўринов А) рўбаро келди. Бунда 1:1 хисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида омад «Тўпаланг»га кулиб боқди. Иккинчи ярим финалда эса «Нурафшон» (мураббий Бордонов А) ва «Найман» (мураббий Ахмедов Д) баҳс олиб бордилар. Бу бахсда «Нурафшон»нинг қўли баланд келди 1:0.

Ҳал қилувчи финал баҳсида «Тўпаланг» ва «Нурафшон» бахс олиб борди. Қизиқарли кечган бахсда 1:0 хисобида Тожибоев Эркин шогирдлари ғалаба қозондилар. Турнир сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида Зияев Дилшоджон бошчилигидаги «Оқ Олтин» жамоаси топилди.

Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика