RU

Последние новости

21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  0 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  0 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  3 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  12 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  68 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  23 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди Новости

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди

Теги :  ОФКЎФА
Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қитъа футбол уюшмаси бир қатор мусобақа ҳамда муҳим спорт тадбирлари мезбонлигини Ўзбекистонга топширмоқда.

Жумладан, 28 октябрь-1 ноябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси томонидан футбол маъмурий тузилмалари иш фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, бундай семинар илк бора ОФК томонидан унга аъзо ассоциациянинг бевосита ўзида ташкил этилди.

Мазкур дастур давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутахассислари Жаҳон спорт академияси ва Осиё футбол конфедерациясининг тажрибали мутахассислари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишди.

“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Ридинг” каби клублар, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро футбол ассоциацияларида узоқ муддат фаолият олиб борган тажрибали мутахассислар – Стив Гриффтс (Шимолий Ирландия), Пол Нелсон (Англия), Стивен Фолк (Англия), Татяна Ҳенни (Швейцария), Ласло Сцалай (Венгрия), Жоана Жон (Малайзия) ҳамда Лиу Жиае (Хитой) каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, бошқарувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, футбол учрашувлари ва катта мусобақаларни ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланиш, шунингдек, спорт ҳуқуқи ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол ассоциациялари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашишди.

Бугун мазкур дастур ўз иш фаолиятини якунлади. Унинг қатнашчиларига махсус сертификатларни топшириш маросимида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва бундай муҳим дастурнинг дастлабкисини ташкил этишда ОФК томонидан ЎФАга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

Қайд этиш жоизки, ушбу дастур Осиё футбол конфедерацияси томонидан унга аъзо миллий ассоциацияда илк бора ташкил этилди ва унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси мезбонлик қилди. Мазкур дастурнинг муваффақиятли якунланиши асосида ОФК қитъамизнинг бошқа мамлакатлари футбол ассоциацияларининг ҳам мутахассислари малакасини шу асосда ошириб бориш тажрибасини йўлга қўяди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика