RU

Последние новости

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  4 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  21 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Тошкент вилояти дербисида Дилмурод Каримов майдонга тушмайди Новости

Тошкент вилояти дербисида Дилмурод Каримов майдонга тушмайди

Мамлакат чемпионатининг 19-турида Тошкент вилояти дербиси Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни пойтахтлик Дмитрий Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси боқариб боради.

Бу Пислегиннинг шу йил ҳисобида “Металлург” иштирокидаги биринчи учрашувни бошқариши бўлади. Мазкур учрашувда “Металлург”га жамоа плеймейкери Дилмурод Каримов ёрдам бера олмайди. У сариқ карточкаларнинг тўпланиб қолганлиги боис майдонга тушмайди.

Бу йил биринчи даврада Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Дониёр Исмоилов ҳамда Фарҳод Тожиевларнинг голлари “Олмалиқ”қа муҳим 3 очкони тақдим этганди.

“Олмалиқ” жамоасига қарши биринчи даврада заҳирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков иккинчи даврадан эътиборан олмалиқликлар сафида тўп сураяпти. Бу турда у собиқ жамоадошларига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Пойтахт вилояти жамоалари дербиси 2008 йилдан бошланган. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 17 та ўйинда рўбарў келишган. Устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида зафар қучишган бўлишса, металлургчилар 7 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 36:32, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Бекободдаги учрашувларга тўхталадиган бўлсак уларнинг фақат биттасида дуранг натижа қайд этилган. Қолган 7 ўйин бекободликларнинг ғалабаси билан интиҳо топган.

Охирги турда Ғузорда “Шўртан”га имкониятни бой бериб қўйган “Металлург” футболчилари пойтахт вилояти дербисига жиддий тайёргарлик кўраяпти.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика