RU

Последние новости

14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  3 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  1 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  7 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  27 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0

Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди? Новости

Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди?

Келишилган ўйинлар мавзуси парадоксга ўхшайди: борлигини биров инкор қилмайди, лекин ҳеч ким кўрмаган.

2018 йилги кубок финали тўғрисида материал эълон қилингач, кўплар бу мавзу нега 4 йилдан кейин эслангани билан қизиқди. Гап бундай: тешик оғиз гапирар экан, шундай қулоқлар эшитаверади. Футбол жамоатчилигида бундай воқеалар тўғрисидаги миш-мишлар ҳар доим айланиб юрган. Фақат уларни оммага етказишингиз учун аниқ факт ва исботингиз бўлиши керак. 

Тўғриси, исталган одам бу мавзуда оғиз очишгаям қўрқади. Биз эса ўша воқеаларни ўз кўзи билан кўрган гувоҳдан маълумот олишни уддаладик. 

У оддий инсон эмас. 23 йилдан бери юқори савияда тўп тепиб келаётган, 39 ёшида ҳам тўхташ ҳақида ўйламаётган, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашув ўтказган футболчилардан бири, тирик афсона — Жасур Ҳасанов. (Бугун интервью эфирга узатилади)

Жиззахлик ярим ҳимоячи "Истиқлол" стадионида ўтган баҳсни шундай эслайди: "Ўйиндан олдин бизнинг ютқазишимизни исташди. Камол (Мурзоев), Лутфулла (Тўраев), мен ва бошқалар бунга рози бўлмадик. Жамоани руҳлантириб, жанговар кайфиятда майдонга чиқдик. Ўйинни нега бериб юборишимиз керак эди? Ҳатто, танаффусда қўнғироқ ҳам бўлди. Лекин охиригача курашиб, ютдик".

Бу ҳаммаси эмас. Ҳасановнинг Олмалиқдан кетиши нисбатан қизиқроқ бўлган. У трансфер ойнаси очилмай туриб, АГМК лагерини тарк этганди. 2019 йилда берган интервьюсида бу воқеани қуйидагича изоҳлайди:

"Олмалиқдан бекордан-бекорга кетганим йўқ. Арқонни узун ташлаб қўйганман, вақт ўтсин. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, АГМКдан юзим ёруғ, "тилим узун" бўлиб кетдим"...

Жасур акадан бу масалага ҳам ойдинлик киритишини сўраб, дангал жавоб олдик: "Мен фақат ғалаба учун майдонга чиқишни хоҳлайман. Бошқача бўлишини сезсам, ўйнамайман. Мени ҳеч ким захирага қолдирмаганди. Мураббийга ўйнамайман дедим. Раҳбариятга кириб, менга пул керакмаслигини, фақат ҳужжатларимни беришса, кетишимни айтдим. Якунда шундай бўлди". 

Буни қарангки, Ҳасановнинг "кончилар" таркибидан кетишига сабаб бўлган ўйинда рақиб яна "Пахтакор" эди. Ўша куни жиззахлик футболчи ўйнашдан бош тортган, жамоанинг асосий посбони Суҳроб Султонов захирада қолган ва Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Тошкентдаги баҳсни йирик ҳисобда ютқазган.

Ўша мағлубиятдан кейин Миржалол Қосимов раҳбариятдан истеъфо сўраган эди. Демак, Қўшоқович ҳам худди Ҳасанов сингари кетишни истаган...

Энди эса яна ҳам орқароққа, пойтахтдан бироз узоқроққа борамиз. Ҳасановнинг "Насаф"даги охирги ўйини ҳам айнан "Пахтакор"га қарши бўлган. У "шерлар"нинг шубҳали камбекидан кейин "аждарлар" либосини бошқа киймади.

2018 йилда Шаҳбоз Беғамов вазиятни шундай изоҳлаган экан.

Жасурнинг нега Қаршида қолишни истамагани сизга ҳам қизиқми? Унда қуйидаги видеолавни томоша қилинг.


"Пахтакор"нинг 2-голида "Насаф" марказий ҳимоячиларининг ҳаракати шубҳали эмасми? Нарзуллаевнинг ўйин охирида жарима майдони ичидаги Жалолиддин Машариповга нисбатан ишлатилган фоличи? Хулоса ўзингиздан.

мутолаа учун: "Ака, худо бор". АГМК финални "Пахтакор"га "совға қилиши" керакмиди?

Автор :
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика