RU

Последние новости

11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  1 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  19 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди Новости

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси биносида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва спорт раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи Вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари иштирок этадилар.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бевосита Тошкент шаҳар хокимияти тасарруфида. Шу боис тарихда илк маротаба, йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Элбек Хабибуллаевич сўзга чиқди.

"Бундан буён ҳокимият ЎФА билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини қўллаб-қувватлайди. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Футболни энг аввало негизидан - мактаблардан бошлаб ривожлантириш керак. Инфрастуктурани ўнглашга жиддий эътибор берамиз. Республика федерацияси ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳани бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўйлайманки, сиз билан қиладиган ишларимиз кўп ва маррага биргаликда эришамиз. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам қўлидан келган ёрдамини аямайди", - дейди ҳоким ўринбосари.


ЎФА Вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди:

"Тошкент шаҳар барча вилоятларга ўрнак бўлиши керак. Бу борада қиладиган ишларимиз етарлича. Бугун болалар футболидаги илк қадамлардан бирини Тошкент шаҳар ФАдан ташлаймиз. 2020 йилда чемпионатнинг аввалги мавқеини тиклаган ҳолда, янгидан-янги номларни кашф қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борада ТФАга келишган ҳолда, ўзбек футболида ўз ўрнига эга Алишер Полатовни 1-Вице-президент этиб тайинладик. Кўп йиллар давомида болалар футболида ишлаб келаётган Нодирхўжа Юлдашев эса масъул котиб вазифасида янгидан иш бошлайди", - дея икки мутахассисни оммага таништирди Равшан Сайфуддинович.


Шундан сўнг навбат Алишер Полатовга берилди:

- Бундай масъулиятли ишни ишониб топширганингиз учун раҳмат. Болалар футболи келажагимиз. Ўзимиз ҳам шу босқичдан ўтганмиз. Энди уни ривожлантиришимиз керак. Биринчи навбатда тизим ишлаб чиқамиз ва уни амалда қўллаймиз. Бу бироз вақтни олсада, биргаликда уни амалга оширамиз. Биз Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан яхши алоқаларни йўлга қўйиб, спортимизни ривожлантиришга бел боғлаймиз. Болалар футболи бизга ишониб топширилди, бу борада қиладиган ишларимиз кўп. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, спорт вазирлиги ва бизни қўллаб-қувватлаётган Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда чиройли лойиҳалар амалга оширамиз.

Мажлис якунида янги раҳбарият Алишер Полатов ва Нодирхўжа Юлдашев бошчилигида ходимлар билан ҳамкорликда декабрь ойига қадар 2020 - 2025 йилгача амалда қўлланиладиган дастурни, клублар билан биргаликда ишлаб, оммага тақдим этиш ва ТФАни янги бинога кўчиб ўтиши каби ишлар буйича йиғилиш ўтказдилар.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика