RU

Последние новости

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Тошкент шаҳар футбол академиясига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Новости

Тошкент шаҳар футбол академиясига кириш имтиҳонлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид қарорига мувофиқ республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил қилиш белгилаб қўйилган.

Ҳозирда мана шундай академияларнинг деярли барчасида ёш футболчиларни қабул жараёни бўлиб ўтмоқда. Бугун Яшнобод туманида жойлашган Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар футбол академиясига бориб имтиҳон жараёни билан яқиндан танишдик. 

Шуни айтиш лозим, бунгача академия ўрнида Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўлиб, футбол тилида бу жойни "СШИ" дейишга ўрганиб қолгандик. Эндиликда ушбу маскан академия номи билан юритилади. Бугун имтиҳон жараёни билан танишиш учун борганимизда 2005 йилда туғилган футболчилар синовдан ўтишаётган экан. 


Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар академиясига 2001-2007 йилларда туғилган имтиҳондан ўтган энг яхши футболчилар саралаб олинади. Имтиҳонлар 3 августдан бошланган. Дастлаб 3-5 август кунлари 2007 йилда туғилган футболчилар имтиҳон топширган бўлса, 6-8 августда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар синовдан ўтишди. Айтиб ўтганимиздек, бугундан 2005 йилда туғилганлар синовларни бошлашди ва бу жараён 11 августга қадар давом этади. Ундан кейин 2004лар (12-14 август), 2003лар (15-17 август), 2002лар (18-19 август) ҳамда охирида 2001лар (20-21) августда имтиҳон топширади. 

- "Тошкент шаҳар футбол академиясига қабул жараёни қизиғин ўтяпти, - дейди қабул комиссияси раиси Григорий Айрапетов. - Режага кўра, ҳар бир ёш тоифасида 22 нафардан футболчи қабул қилинади. Шулардан икки нафари дарвозабон ва 20 футболчи. Шунда еттита ёш тоифасидаги гуруҳга жами 154 футболчи қабул қилинади. Ҳар бир ёш тоифасидаги ўйинчилар учун имтиҳон жараёни уч кунни ташкил этади. Биринчи кун мураббийлар боланинг футбол ўйнашга бўлган иқтидорини текширишади. Иккинчи кун футболчилар норматив топширишади. Нормативдан "саккизлик" тест синовини бажариш, 5 ва 10 метрга тўпни ерга туширмасдан жонглёр қилган ҳолда юриш ҳамда дарвоза томон 11 метрлик нуқтадан 5та уриниш орқали дарвозанинг турли бурчакларига аниқ зарба йўллаш ўрин олган. Шунингдек, ёзма имтиҳон ҳам бор. Бунда ёш футболчиларга 10та саволдан иборат мантиқий тест берилади. Тестни уч дақиқиа ичида ечиш лозим". 


Шу ўринда қабул коммиссияси аъзолари рўйхатини келтириб ўтсак: Григорий Айрапетов (Республика футбол академияси директори), Искандар Анаркулов (Тошкент шаҳар футбол академияси директори вазифасини бажарувчи), Омон Қўлдошев (футбол академияси спорт ишлари бўйича раҳбар ўринбосари), Даврон Акмалов (Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси вакили). 

Имтиҳон олаётган мураббийлар рўйхати: Отабек Набиев, Сергей Миргородский, Ринат Имаев, Темур Нуриддинов, Шамхол Нишонов, Шавкат Аҳмаджонов, Павел Захаров, Данис Мухамедвалиев, Жаҳонгир Исҳоқов, Айдер Курбаев, Бобур Жўраев ва Анатолий Девяшин. 

Имтиҳонлар ҳар куни эрталаб соат 8:00да бошланиб то 12:00га қадар давом этмоқда. Шуни айтиш лозим, Тошкент шаҳар футбол академиясига фақат Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган футболчиларгина қабул қилинади. Савол туғилиши мумкин: вилоятдан келганлар-чи? Гап шундаки, муҳтарам юртбошимиз қарорига биноан ташкил этилган футбол академиялар ҳар бир вилоят марказида бор. Шундай экан, вилоятлик футболчилар ўзлари истиқомат қилаётган вилоят марказидаги футбол академиясига мурожаат
қилишлари мумкин. Академияга кирган футболчилар спорт либослари, ётоқ ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Айтиш мумкинки, ҳар бир академия ЎФА назоратида бўлади ва академияга қабул қилинаётган ҳар бир бола ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. 


Мабодо имтиҳондан ўта олмаса, футболчи 10 кун ичида апелляция бериши мумкин. Шундан сўнг шаффофлик бўлиши учун умуман бошқа комиссия ўша болани бошқатдан синовдан ўтказади. Шунингдек, академиялар фаолияти ҳар уч ойда жиддий назорат қилиб борилади. Тошкент шаҳар футбол академиясида вақтинча директор лавозимида иш юритаётган Искандар Анаркуловнинг айтишича, имтиҳонлар жуда яхши ўтяпти. 

- "Биз энг муҳими, шаффофликка амал қиляпмиз. Имтиҳон жараёнини ҳеч кимдан бекитаётганимиз йўқ. Ота-оналар бемалол келиб ҳаммаси қандай ўтаётганига ўзлари гувоҳ бўлишяпти. Бундан ташқари, майдоннинг икки четига иккита камера қўйганмиз ва бунда имтиҳон топшираётган футболчиларнинг ҳаракати тасвирга тушириб борилади. Кимда қандай эътироз бўлса, марҳамат видеоёзув орқали кўрсатиб берамиз. Имтиҳон топшираётганлар орасида шу ерда таҳсил олиб келганлар ҳам, янгилар ҳам бор. Шуни айтишим
мумкин, ҳар бир ёш тоифасида иқтидорли футболчилар етарли", - дейди Искандар Анаркулов. 

Х.Холиқов.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика