RU

Последние новости

10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  10 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  54 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  8 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  10 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди Новости

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Олим Толибжонов борасида қарор чиқарди.

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида олиб бораётган ислоҳотлар замирида футболнинг оммавийлиги ва томошабоплигини ошириш, стадионларга мухлислар ташрифини орттириш, футболнинг шаффофлигини таъминлаш каби жиҳатлар ётганлиги сир эмас. Бунинг учун биринчи галда қиладиган ишлар қаторида ҳакамлар савиясини такомиллаштириш, уларнинг ўйинларни ҳалол ва ҳаққоний бошқаришини таъминлаш  учун шароитлар яратиб бериш талаб этиларди.  ЎФА ва ПФЛ қисқа вақт ичида буни амалга оширди. Шунга қарамай ҳамон ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар пайдо бўлаётганлиги бор гап.  Ўтган шу давр оралиғида бир қатор ҳакамлар йўл қўйган хатолари учун жазоланишди. Шунда ҳам тўғри хулоса чиқармаётганлар топилмоқда.

Олим Толибжонов ўтган мавсумда “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олган эди.  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.


Янги мавсумдан фаолиятини давом эттираётган Олим Толибжонов Про-лиганинг 3-тур доирасида “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувини бошқарди. Афсуски, унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга (“4”) баҳоланди.

Ўйин назоратчи ҳакамининг билдиргисига биноан  Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-лига ўйинларидан четлаштирилди.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика