Тўлабек Акромов: “Бизда ҳам шундай шоу тадбирларини ўтказса бўлар экан-ку”
24 дек 2015 14:00
Новости
Тўлабек Акромов: “Бизда ҳам шундай шоу тадбирларини ўтказса бўлар экан-ку”
Кечаги хайрия тадбирида қатнашган “Локомотив” клуби бош директор ўринбосари Тўлабек Акромов ўз фикрларини баён қилди.
“Авваломбор мана шу тадбирни ўтказган сайт ходимларига катта раҳмат айтаман. Бундай тадбирларни фақат интернет орқали Европа футболчилари иштирокида ўтказилиб келинишини кўрганман. Мана бизда ҳам шундай шоуларни ўтказса бўларкан-ку. Тадбир аъло даража ўтди, хайрия акциясининг ташкилотчиси Нодирхўжа Юлдашевга миннатдорчилик билдирамиз. Ўйин ҳам томошабоп ўтди, Ҳасанжонга фақат соғлик тилаб қоламан, умри узоқ бўлсин, операциядан сўнг уни албатта “Локомотив” болалар мактабига қабул қилишимизни отасига айтиб ўтдим. Ҳасанжон билан махсус дастур асосида футбол сабоқлари берилади, футболчи бўлмаса балким етук мураббийи бўлиб етишса ажаб эмас. Бунинг учун биз қўладан келагнича ёрдам берамиз”, - дейди Тўлабек Акромов.
Комментарии