"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин
07 авг 2025 12:54
Новости
"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин
"Барселона" футболчилари тез орада яна ўз стадионида ўйнаш эҳтимоли мавжуд.
Клуб сентябрь ойида "Камп Ноу"га қайтишга умид билдирмоқда. "Mundo Deportivo" хабарига кўра, шаҳар кенгаши стадионни лицензиялаш жараёни бошланишини маъқуллаган ва майдонда вақтинчалик чим ўрнатиш босқичи аллақачон якунланган.
Ҳозирда асосий майдонни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва реконструкция ишлари белгиланган муддатда якунланса, жамоа куз ўрталарида янгиланган "Камп Ноу" стадионида тўп тепа бошлайди.
Биринчи ўйиннинг аниқ санаси август ойида аниқланади. Стадион дастлабки ўйинларда чекланган сиғимга эга бўлади.
Аренани реконструкция қилиш 2022 йилда бошланган. Ўшандан бери "Барса" уй учрашувларини Льюис Компанис номидаги Олимпия стадионида ўтказиб келади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии