RU

Последние новости

13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  1 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  7 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  4 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор Новости

Тожикистон хурсанд бўлаверсин. Бизда бошқа режа бор

Александр Мочинов мураббийлик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатидан қуруқ қолди. Бу биз учун қўрқинчлими?

Натижа яхши бўлмагани кўриниб турибди. Бу эски раҳбарият олиб борган сиёсатнинг асоратларидан бири, холос. Янгилари футбол ичига эндигина кириб келяпти. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ОФК ўсмирлар ва ёшлар футболини етарли даражада ислоҳ қилиши керак. Ўзимнинг шахсий қарашларим билан, унинг ҳозирги аҳволини талаб даражасида деб билмайман. Чунки солиштиришим учун УЕФА бор, улар қандай фаолият олиб бораётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Агар биз у қадар яхши бўлмаган механизмга боғланиб қолаверсак, унинг таъсиридан чиқиб кета олмаймиз. Англияни мисол келтирсам, “вуай-дод” дейдиган кимдир топиляпти. Келинг, Японияни оламиз. Алишер Никимбаевнинг “Championat.asia” сайтига берган интервьюсида яхши бир мисол бор. Биз клубларни лицензиялаш масаласини тартибга сола олмаганмиз ва бунда ОФКга боғланиб қолган жойимиз ҳам бор. Япония эса ўша ОФКсиз ҳам клубларига талабни юқори қўя олади. Шунинг учун, япон футбол клублари ОЧЛ талаблари ҳақида қайғурмайди ҳам, бу нарса улар учун “чепуха”.

Ва албатта, японлар болалар, ўсмирлар, ёшлар футболида ҳам ОФКдан бир бош баландроқ туришга интилади. Улар футболни ўз қаричлари билан ривожлантириб олганларидан сўнг, Япония термалари учун қолган рақиблар ҳам худди ўшандай “чепуха” бўлиши мумкин. Айниқса, катта футболда. Чунки улар ёшлар футболидан бир нарса талаб қилмайди. Масалан, Дилшод Нуралиев жамоаси ёши катта футболчилар эвазига ОЧ финалида японларни ютиб қўйиши мумкин тасодиф эвазига. Бироқ ўша таркибдан барибир Германия ёки Италияда тўп сурадиган футболчи чиқмаслиги ҳам бор гап. Аммо японларда чиқиши катта эҳтимол, тарихда шундай бўлиб келган.

Мен нима демоқчиман? Биз Тожикистонда мағлуб бўлганимиз ҳам шундай. Бизни енгиб қўйган Тожикистон футболчилари яқин 5 йилда Осиёни забт этадиган салоҳиятга эга эмас, деб биламан (адашган бўлсам, қўшнилар учун хурсандман). Бироқ Александр Мочинов қўли остида келажаги бор футболчилар етарли, деб ўзимизни ишонтириб турайлик. Бироқ айримлар айтишяптики, биз 1-2 ёш катта футболчилар билан ўйнайяпмиз, Тожикистонда эса 3-4 ёш катталар бор. Бу албатта тасдиқланмаган маълумотлар, бироқ шундай бўлиб чиқса, на Ўзбекистонда ва на Тожикистонда ажабланиш бўлади, тўғрими?

Демак, 1-2 ёш катталар билан ҳам ютқазиб келяпмизми, яхшиси умуман ёшни “ўқлаш” керак эмас. Йиғиштириш керак мутлақо. Давлат ҳужжатини сохталаштириш жиноят, жиноят бўлганида ҳам уюшган жиноятчилик. Чунки бунда ҳужжатни берувчи, футболчининг ота-онаси ва ўзи, баъзида унинг илк мураббийлари шерик бўлади. Агар биз қонун устуворлигини таъминлаб, мана шундайларни тинимсиз жазоласак, балки бутунлай йўқотмасак ҳам, ҳар холда анча камайтирармиз. Жазо муқаррар бўлса, ажаб эмас, бу иллат йўқолиб ҳам кетар.

Фақат шунда биз бу каби мағлубиятларни оддий қабул қиламиз. Ишонамизки, Тожикистон 3 ёш катта футболчилари билан ютиб қўйди ўзида, кўрамиз, 3 йилдан кейин ким қаерда бўларкин, деб. Масалан, улар ўз жамоаларида юрганида, бизникилар Осиё ёки Европани эгаллаётган бўлармиди, демоқчиман.

Осиёга мослашиб қолиш шарт эмас. Никимбаев яхши мисол келтирди. Охирги марта ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатига чиқа олмаганимизда, таркибда Одил Аҳмедов, Вагиз Галиулин, Вадим Афонин, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бўлган. Уларнинг ҳаммаси ўз вақтида легионер бўла олган футболчилар.

Ҳозирча яхшисидан умид қилиш керак. Планкани юқори олсак, насиб бўлса яхшироғига ҳам эришармиз. Осиё Чемпионатига бориб, бир нималик бўлиб қолмаймиз. Чиқа олмадикми, йўқолиб кетмасин таркиб. Ўзимиз бориб, ўйнайлик ўша японлар, корейслар билан. Буни муваффақиятсизлик билиб, қўлни силтаб қўйсак, ҳеч нарсага эришмаймиз, менимча. 

Автор :
Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика