RU

Последние новости

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи”ни олдинги қаддини тиклаш учун бор кучни ишга соламиз” Новости

Тоҳир Кападзе: “Нефтчи”ни олдинги қаддини тиклаш учун бор кучни ишга соламиз”

Ишқибозларга яхши маълумки, яқинда “Нефтчи” клуби раиси лавозимида Тоҳир Кападзе иш бошлади.
Янги раҳбардан жамоадаги ўзгаришлар ва келгуси режалар ҳақида интервью олдик.

Клубда иш бошлагани ҳақида

- Аввало шуни айтишим керакки, “Нефтчи” клуби раиси сифатида иш бошлашим кутилмаганда юз берди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг топшириғига асосан Фарғонанинг бош жамоасига ишга ўтдим. Ўз навбатида менга ишонч билдирган раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. “Нефтчи” футбол клуби мамлакатимизда ўз тарихига ва ўрнига эга жамоадир. Бундай клубда ишлаш ҳар бир инсон учун фахр ҳисобланади. Фарғона футболини жуда яхши биламан. Афсуски охирги йилларда натижалар салбий кўриниш олмоқда. Эндиликда биз “Нефтчи”ни аввалги қаддини тиклашимиз керак. Бунинг учун бор кучни ишга соламиз.

Жамоани тарк этганлар хусусида

- Клубдаги дастлабки ишни бир қатор ўзгаришлар билан бошладик. Хусусан бунгача жамоада техник-директор лавозимида ишлаб келган Ҳикматжон Насритдинов, мураббийлар Шамил Исеев, Элдор Сакаев ҳамда Диёр Мирзабоев билан дўстона хайрлашиб, уларнинг клубдаги қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирик.

Янги таклиф этилганлар тўғрисида

- Йўқотишлар ўрнини эса қуйидагилар билан тўлдирдик. Эндиликда мураббийлар штабида Алексей Евстафеев, Сергей Ковшов ҳамда Вячеслав Томилин билан бир қаторда Сергей Лебедев, Шерзод Раимжонов ва Баҳром Ҳайдаров ҳам фаолият юритадиган бўлди. Кўпчилик ёшлар жамоамиз мураббийи Ковшовни ҳам ишдан кетгани ҳақида айтмоқда. Лекин Сергей Геннадевичнинг фаолияти бизни қониқтирмоқда. Ёшлар жамоаси қайд этаётган натижа чакки бўлмаётгани ҳам сўзимга исбот бўла олади. Шундай экан қандай қилиб у билан хайрлашишимиз керак?! Евстафеевга келадиган бўлсак, тажрибали мураббий. Ёшлар билан ҳам қандай ишлашни жуда яхши билади. Шу боис Алексей Владимирович билан ҳам ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилдик. Дарвозабонлар мураббийи Томилин ҳақида ҳаам ижобий фикрдаман. Эндиликда улар билан елкама-елка туриб ўзимизнинг маҳаллий мураббийлар – Лебедев, Раимжонов ва Ҳайдаров ишлайдиган бўлди. Бу ўзгаришлар келакажни ўйлаб қилинган ишлардир. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам ўз вақтида “Нефтчи” учун кўп йиллар давомида ўйнаганини мухлислар яхши билишса керак. Шу боис уларни мураббий сифатида ҳам тайёрлаб, бу борада ўсишлари учун ёрдам берамиз. Умид қиламанки ёш мураббийларнинг жамоага катта фойдаси тегади.

- Клуб техник-директори лавозимига Султон Зайлобидиновни олишга қарор қилдик. Илгари ҳакамлик соҳасида меҳнат қилган мутахассиснинг биз учун нафи тегади деган умиддаман.

- Бундан ташқари матбуот котибини ҳам ўзгартирдик. Шу кунгача ушбу бўлимда фаолият юритиб келган Аброр Деҳқонов билан дўстона муносабатда хайрлашишга қарор қилдик. Унинг ўрнига Исломбек Рустамбековни олдик.

- Бу қилинган ўзгаришлар насиб қилса албатта ўз мевасини беради. Мухлисларимизни ҳам жуда яхши тушуниб турибман. Улар ғалабали ўйинларни соғиниб қолишган. “Нефтчи”ни юқори ўринларда кўришни истайди. Ишни эндигина бошладик. Омадсизликдан чиқиб кетиш учун қўлдан келган барчасини қилмоқдамиз. Ашаддий ишқибозларимизни сабрли бўлишларини сўраб қолардим. Турнир жадвалида пастки ўринларни тарк этиш учун озгина вақт керак бўлади.

Мурод Исмоилов ҳақида

Бош мураббий Мурод Исмоиловни қандай имкониятга эга эканлигини жуда яхши биламан. Чунки у менинг шогирдим. Илгари футболчилик даврида бир неча йиллар давомида қўл остимда ўйнаган. Мураббий сифатида ҳам келажаги бор мутахассис деб биламан. Ҳали янада ўсишга эришади. Мен шундай бўлишига ишонаман. Исмоиловга керакли шароитларни яратиб, имконият беришда давом этамиз.  

Саидов, Ёқубов, Ҳакимов ва Пўлатовнинг ортга қайтариши тўғрисида


- Сир эмаски, Фарғонадан шу кунгача кўплаб истеъдодли ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Истардимки “Нефтчи” жамоамиз таркибида маҳаллий ўйинчиларимизни бўлишини. Бу билан бошқа вилоятлик ўйинчиларни ёки легионерларни олмаслик керак демоқчи эмасман. Футболда ким кучли бўлса, ўша ўйнасин аввало. Лекин бу йил қишки трансфер сиёсати нотўғри олиб борилганини кўриб турибмиз. Ўйинчиларни жалб этишда хатоларга йўл қўйилган. Ҳозирги кунда таркибга янги футболчиларни қўшиб ололмаймиз. Ўзгаришлар биринчи даврадан сўнг юз беради. Унгача ихтиёримиздаги йигитларга имконият бериб, яна бир бор синовдан ўтказиб оламиз. Ниятим шуки, давралар оралиғида ўзга клубларда фаолият юритаётган маҳаллий ўйинчиларни “Нефтчи”га қайтаришдир! Жумладан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шерзод Ҳакимов ва Шукур Пўлатов. Бу ўйинчиларни жуда яхши биламан. Агарда улар “Нефтчи”га қайтиб жамоага ёрдам беришни истаса иккинчи даврада таркибга қўшиб олишимиз мумкин. Ундан ташқари яна бир нечта ўйинчилар ҳисобига таркибни кучайтирамиз.

Легионерларнинг кейинги тақдири хусусида

- Бош мураббий билан маслаҳатлашиб сербиялик ярим ҳимоячи Игорь Петкович билан амалдаги шартномани ўзаро келишган холда бекор қилишни режалаштириб турибмиз. Бошқа хорижлик ўйинчиларни тақдири ҳақида шуни айтишим мумкинки, Девид Ония яқинда “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтади. Агарда барчаси муваффақиятли кечиб, унинг ўйнашига руҳсат берилса иккинчи даврадан жамоага ёрдам беришни бошлайди. Грузиялик Левани Гвазаванинг тажрибаси катта эканлиги кўриниб турибди. Фақат унга жароҳатлар ўзини кўрсатишига ҳалақит бермоқда. Гвазавадан умидимиз катта. Александру Оника ҳақида ҳам ижобий фикрдаман.

“Қўқон-1912”даги иши ҳақида

- “Қўқон-1912”ни бу йил ўзим мавсумга тайёрладим. Раҳбарият томонидан олдимизга жамоани кучлилар сафига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда барчамиз бир тану, бир жон бўлиб меҳнат қилмоқдамиз. Гарчи асосий фаолиятим “Нефтчи”да кечсада, “Қўқон-1912”га ҳам бефарқ эмасман. Бу жамоага ҳар қандай холатда қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Клубимиз мутасаддилари билан маслаҳатлашган холда, Қўқон футболи тарбияланувчиси Рустам Абдуллаевни бош мураббий этиб тайинладик. Бутун қўқонликлар жамоани бу йил элитага чиқишини хоҳлаётганини жуда яхши тушуниб турибман. Насиб қилса ҳаммаси кўнгилдагидек кечади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика