RU

Последние новости

21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  40 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш" Новости

Тимур Кападзе: "Энг асосий мақсадимиз 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Тошкентдаги ўйинлардан олдин матбуот анжуманлари бўлиб ўтди.

"Ассалому алайкум. Саралаш баҳслари ўзимизда ўтаётгани яхши. Тўғри саралашдаги натижалар биз учун муҳим эмас. Бу ўйинлар орқали ўзимизни текшириш учун ёрдам беради. Ҳозир қайси даражада эканлигимизни текшириб оламиз. Эртага кучли жамоалардан бири Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз ва 3 очко олишга уринамиз", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.

"Эртага бизни жудаям қийин ўйин кутиб турибди. Бу жамоага қарши учинчи марта ўйнайман. Жанг қилишга ва ютишга тайёрмиз. Ўйлайманмки бизда ғалаба руҳи бор", - деди Жасур Жалолиддинов.

- "Насаф"нинг ОФК кубоги финалига чиқишга режаларингизга қанчалик таъсир қилди.

- Бу катта таъсир қилгани йўқ. Бундан хурсанд бўлдик. "Насаф"га финалда омад тилаймиз. Тўғри агар финалга чиқмаганда Ҳусайн Норчаев биз билан бўларди. Лекин ҳужумда бошқа футболчилар бор ва бу фожеа эмас.




- Саудия Арабистонининг бу авлоди сизга нотаниш эмас. Алоҳида мотивация ҳам борми?

Жасур Жалолиддинов: - Албатта, қуръа ташланганидаёқ бу ҳақда ўйлай бошлаганман. Бош мураббийимиз бизга Саудия Арабистонини ҳозирдан ютишни бошлашимиз кераклигини таъкидлади. Келажакда ҳам барибир бу жамоа билан кўп тўқнаш келамиз.

- Саралашда икки ёш кичик футболчилар билан ўйнаш қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?

- Энг асосий мақсадимиз барибир 2024 йилги Олимпиадага йўлланма олиш. Шу боис ёшроқ йигитлар билан қатнашамиз ва кейинги йил Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрланамиз.

- Саудия Арабистони бош мураббийи жуда тажрибали, у жамоани Токиодаги Олимпиадага олиб чиққан. Рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Тажриба қачон тўпланади? Мана шундай халқаро ўйинлар орқали йиғилади. Шундай экан биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, аксинча тажриба тўплаймиз.



- Учрашувларга кириш бепул қилиб қўйилди. Мухлисларга қандай тилакларингиз бор? 
Тимур Кападзе: - Футбол мухлислар учун. Терма жамоамиз ўйинларига доим мухлислар келишган. Тўғри иш куни, соат 15:00даги ўйинга кўпчилик келмаслиги мумкин, аммо барибир фидойи мухлислар келишади деб ўйлайман.

Жасур Жалолиддинов: - Саудия Арабистонига қарши сафарда ўйнаганимизда мухлислар тўла стадионда ўтганди. Уларнинг босими ҳам таъсир қилган. Шундай экан эртага ҳам мухлисларимиздан келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика