Тез орада бошланиши кутилаётган Хитой чемпионати кейинроққа сурилди
13 апр 2020 14:58
Новости
Тез орада бошланиши кутилаётган Хитой чемпионати кейинроққа сурилди
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида Хитой чемпионатининг стартига оид янгилик билан ўртоқлашди.
18 апрель куни бошланиши кутилаётган Хитой чемпионати яна кейинроққа сурилди.
Эндиликда мусобақа 20 июнда бошланиши мумкинлиги айтилмоқда. Бундай ҳолатда барча 30та тур ўйинлари бўлиб ўтади ва чемпионат декабрда якунланади.
Агар мавсум кейинроқ бошланадиган бўлса, мавсум тақвими ҳам ўзгаришга учрайди: кубок ўйинлари бекор қилинади ёки чемпионат январга қадар давом этади.
Комментарии