RU

Последние новости

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО Новости

Терма жамоа навбатдаги машғулотини ўтказди ФОТО

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Хабарингиз бор, кеча “Пахтакор” стадионида Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб Иордания билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди 8 сентябрь куни миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бора Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Шу муносабат билан йиғинга чақирилган футболчилар Тошкентда машғулот олиб боришмоқда.



“Жар” стадионида ўтказилган бир ярим соатлик машғулот одатдагидек енгил чигалёзди машқлар билан бошланди ва бу машқларни терма жамоамиз мураббийлари Шуҳрат Мақсудов билан Бахтиёр Ашурматов ўтказишди. Айтганча, машғулот бошланмасидан олдин бугун туғилган кунини нишонлаётган Темур Кападзени жамоадошлари ва мураббийлар штаби табриклашди. Машғулотнинг асосий қисмини эса бош мураббий Миржалол Қосимов олиб борди. Бунда эътибор ўйин пайтида футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишга қаратилди.



Машғулотда “Пахтакор”нинг етти нафар футболчисидан ташқари ҳамма иштирок этди. Хабарингиз бор, “Пахтакор” 7 сентябрь куни Олмалиқда олий лиганинг тур учрашувини ўтказади, шу боис ўзаро келишувга кўра Қосимов бу клуб футболчиларига жавоб бериб юборди. Кеча Иорданияга қарши майдонга тушган футболчилардан Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев ва дарвозабон Элдор Суюнов бугунги машғулотнинг асосий қисмида иштирок этишмади. Улар фақат тикланиш машқларини бажаришди. Шунингдек, Жасур Ҳасанов ҳам тикланиш машқларини бажарди.

Қолган барча футболчилар эса машғулотда тўлиқ иштирок этишди: легионерлар ҳам, ўзимизнинг олйи лигада тўп тепаётган футболчилар ҳам. Машғулот пайтида ўйинчилар икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди ва бунда ҳисоб очилмади.



“Қизиллар”: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Фарҳод Тожиев.

“Сариқлар”: Никита Рибкин, Азамат Исроилов, Шерзод Файзиев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Дилшод Жўраев, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Воҳид Шодиев, Наврўз Олимов, Шаҳзод Нурматов.

Машғулотлар эртага ва индин ҳам давом эттирилади. Душанба куни эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин “Пахтакор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика