RU

Последние новости

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  0 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  26 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Темурхўжа Абдухолиқов баҳс ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Қаршида ҳеч қачон осон бўлмайди. "Насаф" билан қийин ўйинни ўтказдик. Лекин биз доимо ғалабани кўзлаб келамиз. Муҳими, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Хурсандмиз. Бизга мухлислик қилган ишқибозларга раҳмат. Терма жамоа? Очиғи, бу мавзудаги саволлардан чарчаганман. Савол манзили бошқа жой.

Худо хоҳласа чемпионат якунида тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишга ҳаракат қиламан. Муҳими бу эмас, балки жамоам ғалабаси.

Ўйиндан аввалги истеъфо, Бабаяннинг келиши ҳақидаги гап-сўзлар? Исталган футболчи мураббийни мавсум давомида олиб ташлашса, унда ҳижолат ҳис туйғусини сезади. Чунки бизни деб мураббийлар ишдан кетиши мумкин. Натижа учун ҳеч қачон футболчиларни истеъфога чиқаришмайди. Шу боисдан ҳам барчамиз Андрей Фёдоров учун ҳаракат қилди. Бугун мураббийимиз учун ўйнадик. Бабаян келадими ёки йўқ, билмадим. Тўғриси, буни билмайман. Лекин "Локомотив"да ҳеч ким Андрей Фёдоров кетишини истамайди. Ҳеч бир футболчи мавсум давомида ўз мураббийини ишсиз қолдиришни истамайди. Айб фақат мураббийда бўлмайди, хатони барча қилади. Лекин таёқ мураббийнинг бошига синади. Мураббийлик иши шундай. Лекин биз жамоамиз ва мураббийимиз учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлик? Ҳаммасини ўзимизга-ўзимиз қилдик. Ютиб турган ўйинларимизда мағлубиятга учрадик. Консентрацияни йўқотдикми, ёки омадимиз келмадими, билмадим. Лекин ўйин тарафлама ҳеч бир рақиб бизни очиқчасига ютгани йўқ. Мазкур иштирокимизни чуқур таҳлил қилиб чиқиш лозим. Мавсум бошида жамоани бир қатор етакчи, асосий таркиб футболчилари тарк этгани ҳам таъсир қилди. Янги футболчиларга кўникиш учун эса маълум вақт талаб этилади. Шунга қарамасдан ҳаракат қилдик. Балки кучли легионерлар керакдир. Араб жамоаларида ҳамма нарсани кучли легионерлар ҳал қилади. Бизда эса барча бир хил савияда. 

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика