RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  27 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  9 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин"

Бугун чемпионатнинг 29-турида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилиб чемпионлик номини расмийлаштиришди.

Ушбу баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатимиз биз учун жуда ҳам оғир ўтди. учрашувларда катта босим остида ҳаракат қилдик. Муддатидан аввал чемпион бўлганимиз учун бугунги учрашувда босимлардан ҳоли бўлиб майдонда ҳаракат қилдик.

Менимча бугун мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этдик, деб ўйлайман. Ушбу чемпионликка эриши учун жуда ҳам узоқ йўлни босиб ўтдик. Учта фронтда ҳаракат қилдик. Биз учун бу жуда ҳам қийин бўлди. Қанча асаблар, қанча куч сарфланди. Менимча чемпионликни бундай тарзда нишонлаш арзийди, деб ўйлайман.

Чемпионликка эришишдан кўра уни ҳимоя қилиш жуда ҳам қийин. Келаси йилги чемпионатимиз биз учун бу йилгисидан ҳам қийин кечиши аниқ. Кейинги йили ОЧЛ мусобақасида яхшироқ натижа қайд этишга бор кучимиз билан интиламиз", - дейди "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика