RU

Последние новости

22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  0 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:54"Ал Ҳилол" - "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда, Неймар эса захирада  2 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 21:00"Ал Аҳли" - "Ал Шорта"  0 21:00Элит ОЧЛ. "Персеполис" - "Ал Гарафа"  4 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  3 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  55 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар” Новости

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар”

Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси индинга Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
Дастлабки учрашув Таиландга қарши ўтказилишидан хабарингиз бор. Маҳаллий иқлимга яхшироқ мослашишни мақсад қилган термамиз Ҳиндистонга бир ҳафта аввал жўнаб кетди. Бу орада Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Биз сафар олдидан ўсмирларимизнинг устози Темур Олимхўжаев билан суҳбатда бўлдик.

- Темур ака, даставвал тайёргарлик ҳақида гапириб берсангиз.
- Худога шукр, Осиё чемпионатига кўрган тайёргарлигимиздан кўнглим тўқ. Режалаштирган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Бунинг учун биринчи навбатда ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ва терма жамоалар марказига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнида Европанинг бир қатор етакчи терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Табиийки, бу шогирдларимнинг ўсишига хизмат қилди. Энди мусобақага қандай етиб келганимизни Ҳиндистондаги ўйинларимиз орқали кўрасизлар.

- Мусобақага ўзизнгиз хоҳлаган таркибни олиб кетяпсизми?
- Албатта. Айтганимдек, тайёргарлигимиздан ҳам кўнглим тўқ. Шунчаки, буёғига ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиб, сўнгги йилларда доимийга айланиб қолган ёқимли анъанани давом эттирмоқчимиз. Ўйлайманки, қўл остимдаги футболчилар билан буни уддалай оламан. Бизни ҳеч қандай муаммо қийнаётгани йўқ.

- Аввалги йилларда ўсмирларимизни мунтазам равишда жаҳон чемпионатига чиқиб келаётгани сизга босим туғдирмаяптим?
- Йўқ. Мен ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганим йўқ. Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда. Йиғинларни ўтказдик, футболчиларни Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёрладик. Қолганини айтганимдек, Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар.

- Терма жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган? Жаҳон чемпионатига чиқишми ёки Осиё чемпионатининг совриндорларидан бири бўлишми?
- Мақсад – Осиё чемпиони бўлиш! Табиийки, чемпионликни қўлга киритсак, ўз-ўзидан жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам қўлга киритилади. Агар ҳозир фақат мундиални кўзлайдиган бўлсак, унда руҳий тайёргарлигимиз фақат шунга мос бўлиб қолади. Йўлланмани қўлга киритганимиздан кейин тўхтаб қолишимиз мумкин. Шу боис, фақат чемпионликни ўйлаяпмиз. Қолгани навбатма-навбат бўлувради.

- Гуруҳдаги рақиблар қанчалик ўрганилди?
- Етарлича ўргандик, деб ўйлайман. Аслида гап рақибни қанчалик ўрганишда кўра, ўз ўйинимизни намойиш қилишда! Агар биз ўзимиз ишлаб чиққан режадан ташқарига чиқмай ишласак ва асл кучимизни кўрсата олсак, рақиб иккинчи даражага тушади.

- Сиз илгари ҳам турли ёшдаги терма жамоаларимизни бошқаргансиз. Бугун қўл остингизда тўп сураётган терма жамоани аввалгилари билан солиштира оласизми?
- Солиштириш ноўрин бўлар? Чунки ҳар бир даврнинг кучли терма жамоалари бўлади. Мен аввал бошқарган терма жамоа сафида ҳам иқтидорли футболчилар талайгина эди. Хусусан, ўша Гейнрих, Зейтуллаев, Магдеев ва бошқалар. Аммо бугунги шогирдларим орасида ҳам иқтидорлилар етарлича.

- Демак, қўл остингизда эртамиз юлдузлари бор эканда?
- Ҳа. Фақат ҳозир уларнинг исм-фамилиясини эълон қилиб, уларни осмонларга чиқариб қўйиш ниятим йўқ. Осиё чемпионати ўша иқтидорлилар учун имконият. Ўзларини кўрсатишсин, терма жамоани ютуқларга эришишига хизмат қилишсин, халқнинг ўзи уларни кўкларга кўтариб қўяверади.

Фурқатбек НИШОНОВ
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика