Таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯ. Руни кеча майдонни кўзда ёш билан тарк этди
16 ноя 2018 18:10
Новости
Таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯ. Руни кеча майдонни кўзда ёш билан тарк этди
Кеча тунда Англия ва АҚШ терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.
"Уэмбли" стадионида ўтган беллашув 3:0 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ўйин инглиз футболи афсонаси Уэйн Рунининг терма жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлди. Қуйида эътиборингизга Рунининг сўнгги ўйинидан таъсирли галереяни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўйиндан олдин Англия ва АҚШ терма жамоаси ўйинчилари жонли девор ҳосил қилган ҳолда Руни ва унинг фарзандларини қарши олишди.
Руни ўғиллари Касс, Клей, Кай ва Кит билан бирга.
Руни ўйин якунлангач майдонни кўзда ёш билан тарк этди...
2003 йил 17 ёшида Англия терма жамоасида дебют қилган Уэйн Руни уни афсона сифатида тарк этди.
Комментарии