RU

Последние новости

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  2 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  2 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Танишинг, “Металлург”нинг янги футболчилари Новости

Танишинг, “Металлург”нинг янги футболчилари

Ҳар мавсум арафасида клублар жамоага келиб қўшилган янги ўйинчиларнинг тақдимот маросимини ўтказиши анъана тусига кирган.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибига ҳам 2020 йилги мавсум учун бир қатор янги футболчилар келиб қўшилганидан хабарингиз бор. Бугун “Металлург” жамоаси қароргоҳида янги футболчиларни таништирув маросими ўтказилди. Клуб раҳбарияти жамоага келиб қўшилган ўйинчиларга мавсум давомида омад, муваффақият ёр бўлишини, чиройли, ҳужумкор, энг асосийси самарали ўйинлари билан бекободлик ишқибозларни хурсанд этишларини тилашди.

Тадбир якунида мазкур футболчиларнинг Coca Cola Суперлигаси ўйинларида қандай рақамларда иштирок этишлари намойиш қилинди.

 
Дониёр Нарзуллаев, 24 ёшда, 1995 йилнинг 11 апрель санасида таваллуд топган.
Амплуаси –
ярим ҳимоячи.
“Насаф” футбол клуби тарбияланувчиси. Фаолиятини Қашқадарё вилоятининг бош жамоасида 2014 йили бошлаган. Олти мавсум давомида “Насаф” таркибида 81 та учрашувда майдонга чиққан. 3 та гол киритган, 5 марта огоҳлантирилган. Осиё чемпиони (2018 йил, U-23 чемпионати, Хитой), Ўзбекистон вице чемпиони (2017), Ўзбекистон кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) соҳиби.



Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси
– ярим ҳимоячи.
Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси –
ҳужумчи.
Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.



Муродбек Бобожонов, 25 ёшда, 1994 йилнинг 6 июль санасида таваллуд топган.
Амплуаси –
ҳужумчи.
Кучлилар сафида 2014 йилдан фаолият юритиб келади. Муқаддам “Нефтчи” (2014-2016, 2018), “Локомотив” (2017), “Қизилқум” (2019), “Бухоро” (2019) жамоаларида тўп сурган. 109 та учрашувда майдонга тушган. 24 та гол киритган, 9 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон чемпиони (2017) ва мамлакат кубоги соҳиби (2017).


Абдураҳмон Абдулҳақов, 25 ёшда, 1994 йилнинг 16 октябрь санасида таваллуд топган.
Амплуаси
– ярим ҳимоячи.
Кучлилар сафида 2016 йилдан ўйнаб келаяпти. Уч йил мобайнида “Нефтчи” (2016-2018) да тўп сургач, ўтган мавсумни “Андижон” (2019) ўтказди. 73 та учрашувда майдонга тушган. 4 та гол киритган, 17 марта огоҳлантирилган.


Ихтиёр Тошпўлатов, 26 ёшда. 1993 йилнинг 4 март санасида туғилган.
Амплуаси –
ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Муборакликлар сафидабеш мавсумни ўтказгач (2011-16), Суперлиганинг “Сўғдиёна” (2016-18), “Динамо” (Самарқанд, 2019) жамоаларида тўп сурди. Кучлилар сафида 111 та учрашувда майдонга чиққан, 16 та гол киритган, 12 марта сариқ карточка библан жазоланган.



Евгений Чумак, 24 ёшда. 1995 йилнинг 25 август куни Украинада таваллуд топган.
Амплуаси –
ярим ҳимоячи.
Футболчилик фаолияти давомида «Динамо» (Украина, 2012-2016), «Говерла» (Украина, 2015), «Торпедо-БелАЗ» (Белорусь, 2016), «Звезда» (Украина, 2016), «Карпати» (Украина, 2016), «Днепр» (Белорусь, 2017), «Десна» (Украина, 2018), «Шевардени» (Грузия, 2019) жамоаларида тўп сурган. Ўзбек футболи мухлисларига 2019 йилнинг иккинчи даврасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида пайдо бўлганлиги билан яхши таниш. Номлари тилга олинган жамоалар таркибида Евгений жами 74 та учрашувда майдонга тушган, 10 та гол киритган, 14 марта огоҳлантирилган.
Украина U-18 (2012-13 йиллар, 8 ўйин, 0 гол), Украина U-19 (2013-14, 10, 0), Украина U-20 (2014-15, 9, 1), Украина U-21 (2014-15, 6, 2) терма жамоаларига жалб этилган.



Абдуғани Камолов, 20 ёшда. 2000 йил 22 март санасида туғилган.
Амплуаси –
ҳимоячи.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси. 2019 йилга қадар “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибида ўйнаган.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика