RU

Последние новости

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  11 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  28 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  5 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  91 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

Сухроб Бердиев: «Ҳамиша айбни ўзимдан излаганман» Новости

Сухроб Бердиев: «Ҳамиша айбни ўзимдан излаганман»

Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг биринчи давра баҳслари ҳам аста-секин ўз якуни сари яқинлашяпти.
Ортда қолган 9та турдан сўнг ҳозирча чемпионат кашфиётлари қаторида эътироф этилаётган «Қўқон-1912» жамоаси етакчиларидан бири Суҳроб Бердиевдан «Пахтакор»га қарши кечган ўйиндан сўнг интервью олдик.

– Суҳроб, «Пахтакор»га қарши кечган учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрилдими ёки одатдагидекми?
– Одатдагидек тайёрландик. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга интиламиз. Табиийки, тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлади.

– Лекин бу сафар ғалаба қозониш насиб қилмади. Ёки дуранг ҳам ғалабадек қабул қилиндими?
– Йўқ, бу учрашувда «Пахтакор»га нисбатан бизда ғалаба қозониш учун имконият юқорироқ эди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳам голга тортадиган хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Афсуски, ҳужумларни самарали якунлай олмадик.

– Ҳисобни очиб олдинглар, тезкор гол ҳам урилди, лекин…
– Мухлислар бир-бирига ўхшамаган бўлимлар гувоҳига айланишди. Дастлабки 45 дақиқани кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Ташаббусни қўлга олиб, ҳисобни очишга эришдик. Аммо иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўз ўйинимизни топа олмадик.

– Танаффусда мураббийдан қандай кўрсатма олгандинглар?
– Иккинчи бўлимда тўпни ўз назоратимизда ушлаб туриш ва ҳужум қилишимиз лозим эди.

– Суҳроб, ўтган мавсумни «Пахтакор» сафида бошлагандингиз. Собиқ клубингизга қарши ўйнаш осон бўлмагандир?
– Албатта. Ахир «Пахтакор» таркибида ярим мавсум тўп сурдим. Кетаётган пайтимда ҳам улар билан жуда илиқ тарзда хайрлашгандим.

– «Пахтакор»га яхши ниятлар билан ўтгандингиз. Лекин жамоада узоқ муддат қолиш насиб қилмади. Бунинг сабаби нимада?
– Биринчи навбатда, «Пахтакор»нинг тактикасига тушунмадим ва ўйинга мослашолмадим. Лекин бу борада мураббийларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳамиша айбни ўзимдан излаганман. Агар яна шундай имконият тақдим этилса, бундан оқилона фойдаланиб қоламан.

– «Қўқон-1912» варианти қандай пайдо бўлди?
– Нўъмон Ҳасановнинг таклифига кўра, жамоа билан шартнома имзоладим. Ўша пайт 2-3та клубдан таклиф тушганди. Лекин Нўъмон акани яқиндан билганим учун бошқаларга рад жавобини бердим. Ҳозир ушбу қароримдан афсусланмайман.

– «Қўқон-1912»нинг жорий мавсумда эришаётган муваффақиятлари сири нимада?
– Менимча, энг катта сабаб – бу мураббий маҳорати. Нўъмон Ҳасановнинг ўйинга танлаётган тактикаси иш беряпти.

– «Металлург»га қарши ўйинда «хет-трик» муаллифига айландингиз. Мазкур баҳсда омад ҳам кулиб боқди, деб ўйлайсизми?
– Албатта, ўша ўйинда омадим келди. Энг муҳими, гол уриб, вазифамни бажардим.

– Майдонда соф ҳужумчи сифатида ўйнаяпсизми?
– Асосан чап қанот ярим ҳимоясида тўп суряпман.

– Бу сизга ноқулайлик туғдирмаяптими?
– Йўқ. Анчадан бери бу позицияда ўйнаб келяпман.

– Нўъмон Ҳасанов бир неча маротаба турнинг энг яхши мураббийи, деб топилди. Бу мутахассиснинг кучли томонлари нимада?
– Жамоани ўйинга ҳар томонлама яхши тайёрлай олади. Футболчиларни қандай руҳлантиришни билади. Энг муҳими, рақиб қандай кучга эга бўлишидан қатъий назар, футболчиларни қўрқмасдан ўйнашга ундай олади. Кучли тактик. Бундай мураббийлар олий лигамизда кам.

– «Локомотив» Дубайдаги ўйинда «Ал-Аҳли»га ютқазиб, юзага келган яхшигина имкониятдан фойдалана олмади. Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги омадсиз иштирокини қандай баҳолайсиз?
– Аксарият мухлислар қатори «Локомотив»нинг ғалабасига умид қилгандим. Афсуски, қулай имконият кўкка совурилди. Жамоанинг ўйини умуман ўхшамади. Ваҳоланки, «темирйўлчилар» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида катта ташаббусга эга бўлишганди. Голга тортадиган хавфли ҳужум ҳам ташкил қилинди, лекин ундан фойдалана олишмади.

“Интерфутбол” газетасидан олинди
Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика