RU

Последние новости

17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  1 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  6 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  11 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10

«Сурхон» профессионал футбол клуби танлов эълон қилади Новости

«Сурхон» профессионал футбол клуби танлов эълон қилади

Хабарингиз бор, 2017 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида Сурхондарё вилояти шарафини «Сурхон» (Термиз) футбол клуби ҳимоя қилади.

Бу клуб ўтган мавсумда Жарқўрғонинг «Нефтчи» ва вилоятнинг бошқа жамоалари таркибларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади.  Айни чоғда Термизда профессионал футбол клуби фаолиятини тўғри йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа аъзолари учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун барча имкониятларни ишга соляпти.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига кўра, ҳар бир футбол клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Сурхон» ПФК раҳбарияти жамоа учун логотип яратиш мақсадида танлов эълон қилади. Танловда профессионал дизайнерлардан ташқари истаган футбол мухлиси ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун айтиш керакки, яратиладиган янги логотипда футбол элементлари билан бир қаторда Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар ҳам акс этиши талаб этилади. Келаси йили “Сурхон” жамоаси ташкил топганлигининг роппа-роса ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни ўзларининг анъанавий сариқ ва кўк либосларида ўтказиши режалаштирилмоқда. Логотипни яратишда ушбу жиҳатларга ҳам эътибор қилинса айни муддао бўларди.

Танлов 12 февралга қадар давом этади. Якунда тақдим этилган ижодий ишлардан энг маъқул ва муносиби “Сурхон” профессионал футбол клуби логотипи учун танлаб олинади.

Танловда ғолиб чиққан муаллиф футбол клуби маъмурияти томонидан моддий рағбатлантирилади.

Мурожаат учун телефон: +998907474777.

Ўз ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатишингиз мумкин: surkhon1968@mail.ru

Барчани танловга таклиф этамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика