RU

Последние новости

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

"Сурхон" ФК: "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди. Сабаблардан бири стадиондаги ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо Новости

"Сурхон" ФК: "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди. Сабаблардан бири стадиондаги ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви Тошкентга кўчирилди.

Учрашув кўчирилишига қуйидагилар сабаб бўлди:

- "Навбаҳор" жамоаси Термизда меҳмонхона билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда. Термиздаги кўплаб меҳмонхоналар карантин сабабли вақтинчалик ёпилганлиги;

- 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги;

- "Сурхон" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Сурхон" спорт мажмуаси ўйингоҳида ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо борлиги;

- Учрашувга ташриф буюрувчи расмийлар (ҳакамлар, инспектор, комиссар)нинг йўл билан боғлиқ муаммолари ва яна бир қатор сабаблар туфайли ушбу баҳс Тошкентга кўчирилди.

Сиз азиз футбол муҳлисларимиздан эса вазиятга тўғри баҳо бериб, бугунги шундай оғир пандемия пайтида футболчи ва мураббийларни тушунишларингизни сўраймиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон саломатлиги биринчи ўринда эканлигини унутмаслигимиз лозим. Биз ишонамизки, бу оғир кунлар ортда қолиб, ҳали "Сурхон" жамоаси ўз суюклиларини ҳурсанд қилишига ишончимиз комил. "Сурхон" жамоаси ўз муҳлсиларини доимо қадрлайди!

Ахир, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди" деган сўзлари фикримизнинг яққол далилидир.

Уйда қолинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика