RU

Последние новости

16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  0 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  6 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи? Новости

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи?

Ўзбек футболи мухлислари ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда зерикиб қолган бўлишса керак.

Улар учун Coca Cola Суперлигасига тегишли баъзи қизиқарли маълумотларни келтирамиз.

1. Ўзбекистон чемпионати қимматлик бўйича Осиёдаги юқори дивизионлар орасида 9-ўринда туради. Бу рейтинг унда тўп тепадиган футболчиларнинг трансфер қиймати асосида шакллантирилган. Биздан юқорида Саудия Арабистони, Япония, Жанубий Корея, БАА, Хитой, Қатар, Эрон ва Австралия биринчиликлари бор.

2. Суперлигада тўп тепадиган ўйинчиларнинг умумий қиймати 77, 2 млн еврога тенг.

3. Жанубий Корея ва Япония чемпионатларининг 2-дивизионлари ҳам бизнинг элитадан қимматроқ.

4. Суперлигада ўйнаётган футболчилар орасида трансфер баҳоси энг юқориси "Пахтакор" вакиллари Одил Ҳамробеков ва Достонбек Ҳамдaмов ҳисобланади — 1 млн евро.

5. Таркиби энг қиммат ўзбек клуби — "Пахтакор" (11,1 млн евро).

6. Таркиби энг арзон ўзбек жамоаси Термизнинг "Сурхон" клуби ҳисобланади (3,4 млн евро).

7. Ўзбекистон Суперлигасида 43 нафар легионер тўп тепади. "Сурхон" билан шартномани 1 томонлама бекор қилиб кетган Владимир Бубанья ҳисобга олинмаган.

8. Энг кўп легионерлар Сербия ҳиссасига тўғри келади — 14 нафар.

9. Чемпионатимизда ўйнайдиган энг қиммат легионер — Йован Жокич. Трансфермаркт портали АГМК ярим ҳимоячисини 800 минг еврога баҳолаяпти.

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага?

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика