RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади Новости

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади

Айни вақтда Профессионал футбол лигасида клублар иш ҳақини бермай келаётган футболчи ёки мураббийлардан шикоят аризалари мавжуд эмас.

Шу кунгача тушган аризаларнинг барчаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздорликлар бартараф этилди.

1 йил аввал ҳам 2014 йиллардан қолиб келаётган пулларини ололмай, ФИФАга даъво аризаларини киритган ўнлаб хорижий футболчилар мавжуд эди. Ўзимизнинг маҳаллий футболчи ва мураббийлар эса юздан зиёдни ташкил қилаётганди. Ўтган вақт ичида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда ЎзПФЛ жиддий меҳнат қилди. Натижада клублар барча қарздорликларни бартараф қилди.

ФИФА низомига кўра, даъво муддати икки йилни ташкил қилади. Бундан-буёғига шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлса, клублар раҳбарияти ўз ишига масъулият билан ёндошса, ишлар анча изига тушиши мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, айни вақтда футбол клубларига раҳбарлик қилаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Албатта, ўтган 1 йил ичида улар билан жуда кўп сен-менга борилди, аммо охир-оқибат ҳуқуқлари паймол этилган футболчи ва мураббийларнинг ҳақлари ундириб берилди. Клубларнинг айни вақтдаги раҳбарлари ўзларидан аввал фаолият олиб борган раҳбарият йўл қўйган камчиликлар хунини тўлади. Эндиликда уларда олдинга интилиш, келажак режаларини қилиш учун имконият бўлиши мумкин. Ахир елкасини босиб турган қарзлардан қутилиш кишига енгиллик бериши маълум.

Клублар ва ЎзПФЛ бу ишга қандай ҳолатда эришганини кейинги постларда ёзиб бораман. Агар шартномалар кулгули эмас, профессионал бўлса, футболчилар ҳам, клублар ҳам шартномаларни ҳурмат қилса ва унга риоя қилса, коррупция камайса, футболчилар, раҳбарлар, мураббийлар йилда бир марта меҳнат таътилига чиқарилса, ишлар анча жойига тушиши мумкин.

P.S. Клублар олдин эски қарзларини тўлаб берди. Олдинда уларнинг ЎзПФЛ билан ҳисоб-китоблари бор. Ўтган мавсумнинг айрим совриндорлари энди шу масалага ҳам етиб келса, ЎзПФЛ уларга мукофот пулларини ҳам ўтказиб беришга тайёр. Ўша пуллар эндиликда қарзларни ёпиш учун эмас, бугунги вазиятни яхшилаш учун хизмат қилиши мумкин.

1 йиллик меҳнатимиз самарасидан хурсандмиз," - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика