RU

Последние новости

10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  9 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  12 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   11 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  10 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  34 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  11 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  3

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби Новости

Суперлигада баҳорги уйғониш азоби

Қишнинг қировли кунларидан сўнг баҳор келди.

Ҳаммаёқда иш қизғин, кўклам шукуҳи қалбларни ишлашга ундаётган палла. Айрим мамлакатларга нисбатан бизнинг футболда баҳор уйғониш, янги мақсадлар билан йўлга чиқиш пайти саналади. Клублар қамишдан бел боғлаб Суперлига карвони сари ҳаракатни бошлашади. Лекин нима учундир бу сафар жамоаларнинг илк турдаги ўйинларидан кўнгиллар тўлмади. Футбол байрамининг давомли бўлишига эса том маънода жамоалар айбдор. Эътибор беринг биринчи турдан ўрин олган 7та ўйиннинг 3тасида гол кўрганимиз йўқ. Сал қолса Яйпандаги водий дербиси ҳам 0га қараб кетаётган эди. Бекободдаги ўйинда ҳам 1та гол кўрдик. "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинида стадион чинакамига "портиллади". Аммо бу майдондаги футболчиларга кўчмади. Самарқанд ва Олмалиқда хайтовур 2тадан тўп киритилди. Иккинчидан ҳужумчилар отни илгарироқ қамчилаш вақти келди. Бугун урмасангиз, эртага урмасангиз яна қачон гол урмоқчисиз. 


Суперлига. 1-тур томошабинлар ташрифи. Наманган биринчи, Самарқанд иккинчи...



"Қуруқ старт". 7 ўйин — 6 гол


Биз стартдан шуни кутганмидик? Клубларимизга уйғониш учун қанча вақт керак? Баҳорги уйғониш шунчалар қийинми? Яна 2та турдан сўнг ФИФА кунлари бошланади. Кейинги турларда ҳам шу ҳолат кузатилгудек бўлса, терма жамоага футболчилар қандай етиб боришини ўйлайверинг. Биз Суперлигадаги голларни санаб ўтирган жойимизда Про лигада аллақачон 2та ўйинда 6та гол дарвозалардан ўрин олди. Демак қуёш Суперлигадан эмас, Про лига томондан чиқди. 

2-тур ҳозирги мулоҳазаларимни бироз ўзгартириб юборишига умид боғлайман. Бошқа иложим ҳам йўқ. 

А. Искандаров

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика