RU

Последние новости

09:48Жаҳон чемпиони Саудия Арабистонидан АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  13 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  3 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  1 07:59Расман: Европа лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 07:30Бугун «Мираброр Усмонов кубоги» старт олади  1 00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  3 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  4 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  4 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  3 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  1 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  15 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  6 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2

Суперлига. "Навбаҳор" "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Coca Cola Суперлигаси

23-тур

27 октябрь, жума

Сурхон

Суннатуллох Хамиджонов - 58'

Суперлига. Тур 23

27/10/2023, 18:00

2
:
1
Завершен

Навбахор

Дониёр Абдуманнопов - 2', Остон Урунов - 82'

45'
90'
57'  Тамирлан Джамалутдинов (Асилбек Джумаев)
57'  Бехзод Шамсиев (Нуриддин Хасанов)
58'  Суннатуллох Хамиджонов
81'  Бехруз Шайдулов (Азиз Пирмухаммедов)
81'  Суннатуллох Хамиджонов (Мухаммадали Абдурахмонов )
89'  Хумоюн Шербутаев (Жахонир Абдусаломов)
90'  Жахонир Абдусаломов
2'  Дониёр Абдуманнопов
2'  Асадбек Собиржанов
55'  Асадбек Собиржанов (Остон Урунов)
78'  Аброр Исмоилов (Азим Ахмедов)
82'  Остон Урунов
82'  Джамшид Искандеров

СУРХОН – НАВБАҲОР 1:2 

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00

Голлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Диёр Рамазонов) 57' – Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Собиржонов) 2', Остон Ўрунов (Жамшид Искандеров) 82'

Гол урилмаган пенальти: Сильванус Нимели 90+5' (дарвозабон)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Комилжон Расулов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов 

AVAR: Тимур Гайнуллин

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Сурхон": 1.Артём Потапов (с), 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 82), 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 89), 10.Тамирлан Жамалутдинов, 15.Диёр Рамазонов, 18.Сильванус Нимели, 25.Беҳзод Шамсиев, 66.Беҳруз Шайдулов (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 82).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 4.Шаҳзод Таиров, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев, 77.Асадбек Каримов, 99.Комрон Сайдазимов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (4.Азимжон Аҳмедов, 78), 19.Дониёр Абдуманнопов, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан, 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 55).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шоҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 96.Усмонали Абдукаримов, 97.Аброр Абдуразаков, 98.Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантириш: Жаҳонгирбек Абдусаломов (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. Даҳшат! Сильванус Нимели пенальтидан унумли фойдалана олмади...

90+5. Иброҳим Йўлдошев Достонбек Турсуновни йиқитгани учун пенальтм белгиланди. Ҳакам VAR'ни кўриб якуний қарорни қабул қилди.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Жаҳонгирбек Абдусаломов қўполлик ишлатгани боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

89. "Сурхон"да ўзгариш: Ҳумоюн Шербўтаев ўрнига Жаҳонгирбек Абдусаломов ўйинга қўшилди. 

87. Асилбек Жумаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин тўпни Ўткир Юсупов эгаллаб олди, Нимели тўпга улгургани йўқ.  

82. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг пасидан сўнг Остон Ўрунов қулай вазиятга чиқиб борди ва "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

81. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Шайдулов ўрнига Пирмуҳаммадов, Ҳамиджонов ўрнига Али Абдураҳмонов баҳсга қўшилди.

78. "Навбаҳор"да ўзгариш: Аброр Исмоилов ўрнига Азим Аҳмедов ўйинни давом эттиради. 

71. Зарба! Жамшид Искандеровнинг пасидан кейин Игорь Голбан ҳам ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлди, аммо унинг сирпаниб кетиши оқибатида тўп осмон-у фалакка учиб кетди. 

70. Зарбааа! Исмоиловнинг навбатдаги кучли зарбаси манзилга аниқ бормади. 

67. Зарбааа! Аброр Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбасини Артём Потапов қийинчилик билан бартараф этди! 

64. "Сурхон" мухлислари "Сууурхоондарё – Сууурхоондарё" дея ҳайқиришмоқда. 

61. Ўйин қизигандан қизимоқда. "Навбаҳор" аъзоларида кайфият тушиб кетди, рақибларда эса аксинча. 

57. ГОЛ! Артём Сокалнинг "аут"дан отган тўпи Рамазоновга келиб тушди, унинг пасидан кейин эса Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ерлатиб дарвоза бурчагини нишонга олди – 1:1!  

57. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Жамалутдинов ўрнига Жумаев, Шамсиев ўрнига Ҳасанов майдонга тушди. 

56. Нимелининг тайёр пасидан кейин Достонбек Турсунов қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади, унинг зарбаси кучсиз чиқибю қолди.

55. "Навбаҳор"да ўзгариш: Собиржонов ўрнига Ўрунов туширилди.  

54. Асадбек Собиржонов диагонал пасни қойилмақом тарзда ижро этди, аммо унинг шериги кейинги паси амалга оширишда аадашди.

49. "Сурхон" тўпга эгалик қилиб, вазият яратишга уринмоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Ууух! Асадбек Собиржонов қанотдан ёриб кириб, зарба берди, аммо Потапов қайтарди! Қандай сейв! Посбон жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

41. Зарбааа! Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Абдуманнопов тўхтатмасдан зарба берди ва уни Потапов қайтарди, қайтган тўп Абдухолиқовга етиб келди, унинг зарбаси эса дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Ҳужумчи қулай имкониятни кўкка совурди. 

37. Зарба! Дониёр Абдуманноповнинг олисдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди. 

35. Бурчак тўпи "Сурхон"га фойда келтирмади, тўп ҳатто Потаповга қадар етиб келди.

34. Нимели фаоллик кўрсатиб, Ивановични алдади, аммо ёрдамга Йўлдошев етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.   

30. Сильванус Нимели ҳужум чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

24. Достонбек Турсунов чап қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатди, аммо бу тўпга ҳеч ким етиб кела олмади...  

19. Ууух! Зарбааа! Темирхўжа Абдухолиқовнинг пасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ерлатиб зарба йўллади, тўп чап устун олдидан ўтиб кетди... 

18. Жамшид Искандеровнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ҳужумда фоль ишлатишга мажбур бўлди.

15. Нимелининг зарбаси йўлига "Навбаҳор" ҳимоячилари ўз вақтида ғов бўлишди.  

14. Жамоалар тушунарсиз ҳаракатлар орқали навбати билан тўпни йўқотиш билан банд. 

11. Бугун "Сурхон" ўзининг юбилей 500-учрашувини ўтказмоқда. Клуб 500 лик довонни забт этган 14-жамоа бўлди. 

7. "Навбаҳор" тўп билан муомала қилмоқда ва ўйин назоратини қўлга олган.

3. Уууух! Термизликлар тезкор жавоб қилишлари мумкин эди, бироқ Достонбек Турсуновнинг узатмасидан кейин Беҳзод Шамсиев яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

2. ГОЛ! Наманганликлардан тезкор гол! Асадбек Собиржоновнинг пасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ортиқча қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика